Мактабгача таълим тизимидаги Инновацион марказ қайта ташкил этилади

Жорий йилнинг 11 июн куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 487-сон қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги “Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази” масъулияти чекланган жамият этиб қайта ташкил этилиши ва унинг асосий вазифаларидан бири этиб таълим-тарбия жараёнига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш, Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимининг тегишли равишда ишлашини таъминлаш белгиланди. 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF QUSHRABOT DISTRICT. Maked by: SAKTRM