Қўшработ туманидаги “Афсона” базмгоҳида Жанубий кон бошкармаси тасарруфидаги “Ғужумсой” ва “Зармитан” олтин конлари, 4-гидрометаллургия заводи ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотларида меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимлар учун маданий тадбир бўлиб ўтди. Унда тоғ-кон саноати ривожига ҳисса қўшиб келаётган 62 нафар фаол ишчи-ходимларга эсдалик совғалари топширилди.