ХУРМАТЛИ ФУҚАРО СОТУВЧИДАН ХАРИДИНГИЗ ЧЕКИНИ ТАЛАБ ҚИЛИНГ......

Ҳурматли харидор! Унутманг, харидингиз ёки кўрсатилган хизматлар учун чекларни талаб қилиш орқали Сиз давлат бюджети даромадларининг кўпайишига, вилоятда амалга оширилаётган ижтимоий тадбирларни қўллаб-қувватлашга, ҳудудларни ободонлаштириш, фарзандларингизга таълим муассасаларида яратиб берилаётган шарт-шароитларни янада яхшилашга, талабалар стипендияси, ишчи-хизматчилар ойлик маошлари, шунингдек, яқинларингизнинг ижтимоий нафақа ва пенсияларини ўз вақтида олишини таъминлашга ҳисса қўшган бўласиз!

 

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ислоҳотлар энг аввало аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилади.

Ҳар бир фуқаро ўзининг жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириши учун, амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаслиги, уларнинг аҳамиятини тушуниб етган бўлиши лозим.

Ислоҳотларни амалга оширишда давлат бюджети маблағларининг ўрни беқиёс. Ҳар бир фуқаро давлатимизнинг иқтисодий таянчи ҳисобланган солиқларнинг бюджетга тўлиқ тушишига ўз ҳиссасини қўшиши керак.

Сиз ҳам ватанимизнинг иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшмоқчимисиз? Марҳамат ҳар бир амалга оширган харидингиз учун харид чекини талаб қилиб олиш орқали бу вазифани маълум маънода уддалаган бўласиз.

Ҳар биримиз кундалик эҳтиёжимиз учун турли маҳсулотлар харид қиламиз, хизмат кўрсатиш шохобчаларидан фойдаланамиз. Лекин аксарият истеъмолчилар харид учун тўловни амалга оширгач, харид чеки берилмаётганига кўпам эътибор бераверишмайди.

Хўш, харид чекини олиш шу қадар муҳимми?

Албатта. Бу юртимиз ва юртдошларимиз фаровонлигини, она диёримиз ижтимоий-иқтисодий юксалишини таъминлашда жуда муҳим аҳамият касб этади. Савдо-сотиқ муносабатларида харид чекларини талаб қилиб олиш, фуқаролик бурчингизни бажариш билан бирга маблағларни банкдан ташқари ноқонуний айланишини олдини олган бўласиз.

Кирим қилинган маблағдан корхонанинг тушуми сифатида давлат бюджетига солиқ тўловлари ундирилади.

Бу эса иш ҳаққимиз, пенсия ва нафақалар, стипендия ва бошқа тўловларни ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришига хизмат қилади.

 Шунинг учун ҳам харид чекини талаб қилиб олиш ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жуда катта аҳамиятга эга.

Лекин харид чекини талаб қилиб олишнинг бошқа афзалликлари ва қулайликлари ҳам борлигини унутманг!

Аввало, харидингиз учун олган чекларингиз сифатсиз маҳсулотларни қайтаришда асос бўлади.

Мисол учун, Сиз савдо дўконидан телевизор харид қилдингиз. Орадан кўп ўтмай телевизорнинг сифатсизлиги аниқланди. Аммо сотувчи харидорга тўлов харид чеки бермаганлиги учун телевизорни бошқасига алмаштириб олишда муаммо юзага келади.Ушбу ҳолатда харид чеки олишнинг нақадар муҳим эканлигини тушунган бўласиз.

Бундан ташқари, харид чеки фақат кафолат қоғози бўлибгина қолмай, унинг ёрдамида савдо қоидалари бузилишининг олди олинади, нақд пулларнинг вақтида банкка кирим қилинишига эришилади.

Шундай экан, савдо ва хизмат кўрсатиш субъектларида харидингиз учун сотувчилардан харид чекини беришни талаб қилинг!

Унутманг, харидингиз ёки кўрсатилган хизматлар учун чекларни талаб қилиш орқали фарзандларимизнинг умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида бепул таълим олишларини, турли олий ўқув юртларида таълим олаётган фарзандларингизнинг стипендияларини, ишчи-хизматчиларнинг ойлик маошларини, шунингдек, яқинларингизнинг ижтимоий ёрдам пенсияларини ўз вақтида олишини таъминлашга ҳисса қўшган бўласиз!

Харид чекининг харидни амалга ошириш вақтида берилмаслиги “савдо қоидаларини бузилиши” деб баҳоланиши бир қатор меъёрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 ноябрдаги “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланилишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 306-сонли қарорининг 15-бандига асосан Назорат-касса машинаси ёрдамида аҳоли билан ҳисоб-китоб қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар харидорга ундан нақд пул қабул қилинганлигини тасдиқловчи чекни мажбурий тартибда бериши керак. Назорат-чек лентаси мавжуд бўлмаган тақдирда назорат-касса машинасини қўллашга йўл қўйилмайди.

Сотиб олинган товарлар (бажарилган ишлар) ва кўрсатилган хизматлар учун харидорларга бериладиган касса чекларида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

а) солиқ тўловчининг — хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва идентификация рақами;

б) тўлов суммаси;

в) товарлар ва хизматлар номи;

г) тўлов санаси ва вақти;

д) назорат-касса машинасининг завод рақами;

е) чекнинг тартиб рақами;

ж) фискал режим белгиси.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг (кейинги ўринларда МЖТК деб юритилади) 164-моддаси 1-қисмида “Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш” қоидабузарлиги учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

МЖтКнинг 164-моддаси 2-қисмида Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш - фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

МЖтКнинг 164-моддаси 3-қисмида “Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш” - фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса - қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 119-моддаси 1-қисмига кўра, “Фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик” учун энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда - энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳозирги кунда, Давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шаклини ҳамда уни чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 60-сон қарори асосида солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этилишидан олдин уларни олдини олиш мақсадида солиқ тўловчилар ўртасида профилактика ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда, жумладан ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахслар билан алоҳида профилактик суҳбарлар ҳамда тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда, бу каби ишлар ўз навбатида самарасини бермоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Ҳар биримиз кундалик турмуш тарзи давомида амалга оширган ҳар бир харидимиз учун савдо шахобчларидаги сотувчилардан харид чекини талаб қилиб олсак, ўз фуқаролик бурчимизни бажариш билан бир қаторда иқтисодиётимизни юксалтиришга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

ЭСЛАТМА: Ҳурматли тадбиркор!

Унутманг ҳар қандай харид учун тўланган нақд пулларга назорат касса машинасидан харид чеки бермаслик:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119-моддасига асосан, энг кам ойлик ишҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача;

Ушбу ҳолат бир йил ичида такроран содир этилганда, энг кам ойлик иш ҳақининг 75 бараваридан 100 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳурматли харидор! Унутманг, харидингиз ёки кўрсатилган хизматлар учун чекларни талаб қилиш орқали Сиз давлат бюджети даромадларининг кўпайишига, вилоятда амалга оширилаётган ижтимоий тадбирларни қўллаб-қувватлашга, ҳудудларни ободонлаштириш, фарзандларингизга таълим муассасаларида яратиб берилаётган шарт-шароитларни янада яхшилашга, талабалар стипендияси, ишчи-хизматчилар ойлик маошлари, шунингдек, яқинларингизнинг ижтимоий нафақа ва пенсияларини ўз вақтида олишини таъминлашга ҳисса қўшган бўласиз!

Ҳурматли харидорлар! Агар Сизга харид чеки берилмаса қуйидаги Самарқанд вилояти ҳудудий “ИШОНЧ ТЕЛЕФОН”ига мурожаат этишингиз мумкин: (66)-234-06-16

Биз тадбиркорлик субъектларига чора кўриб, жарима қилишни эмас уларнинг қонуний фаолият юритишларини таъминлашни мақсад қилганмиз!

Image_elon: 
2015-2024 © GOVERNMENT OF QUSHRABOT DISTRICT. Maked by: SAKTRM