Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Мазкур Низом билан Монополияга қарши курашиш қўмитасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: 

- товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

-  товар ва молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқеини суиистеъмол қилиши, “картель” келишувлари ва тил бириктириш, инсофсиз рақобатни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;

- савдолар, иқтисодий концентрация ва давлат кўмагини монополияга қарши тартибга солиш;

- бозор иштирокчиларига юқори ликвидли, шу жумладан, табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган товарлардан (ишлар, хизматлардан) фойдаланишда тенг шарт-шароитлар таъминлаш;

- қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш, давлат органларининг рақобатни чекловчи қарорлар қабул қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик.

2015-2024 © Qo'shrabot tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM