Ҳокимлик ташкилий тузилмаси

Қўшработ туман ҳокимлигининг ташкилий тузилмаси туман ҳокимининг 2018 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2018 йил 1 августдаги ПҚ-5497-сон қарори ҳақида”ги 1838-Қ-сон қарорига асосан тасдиқланган 

Қўшработ туман ҳокимининг 2018 йил

7 августдаги 1838-Қ-сон қарорига 2-илова

Бошқарув аппаратининг тузилмаси

Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, ҳоким ўринбосарлари ва уларнинг мутахассислари, Ташкилий-назорат гуруҳи, Девонхона, Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби, юридик хизмат, бухгалтериядан иборат .

Бошқарув аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли қарори билан белгиланади.

Бошқарув аппаратининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалар тақсимоти, Низом, Иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ ташкил этилади.

Ҳокимнинг ёрдамчиси, Ташкилий-назорат гуруҳи, Девонхона, Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби, юридик хизмат ва бухгалтерия ўз фаолиятида ҳокимга бўйсунади.

Мутахассислар ўз фаолиятида ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.

Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вилоят ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи билан келишган ҳолда ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Девонхона мудири ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Бош юрисконсульт вилоят Адлия бошқармаси билан келишилган ҳолда ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳоким ўринбосарининг мутахассислари ҳокимнинг тегишли ўринбосари тавсияси бўйича ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ташкилий-назорат гуруҳи, Девонхона, ходимлар, ҳоким ёрдамчиси, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби ва бош юрисконсультнинг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.

2015-2019 © Qo'shrabot tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM