Қўшработ туман ҳудудида йўл ва коммуникация тармоқларини барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани

Қўшработ туман ҳудудида йўл ва коммуникация тармоқларини барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

 

Бизнинг корхонамиз тасарруфида 267 километр йўл бўлиб, шундан Давлат ахамиятидаги йўллар 102 км, маҳаллий ахамиятидаги йўллар 165 кмни ташкил этади, жорий йилда умумфойдаланув автомабил йўлларига йўл белгилари, асфальт билан ямоқ қилиш, картали усулда асфальт қоплама қилиш, огоҳлантирувчи устунчалар ўрнатиш, бетон тўсиқлар ўрнатиш, 4Р-55” Митан-Қўшработ-Нурота” автомобиль йўлининг туман марказий кўчасига 2 км асфальт қопламали йўл ва бошқа турдаги жорий таъмирлаш ишлари учун 5 148,4 млн сўм ажратилган хамда хозирги вақтга қадар маҳаллий ахамиятдаги йўл бўлган 4Н-575 “Пичот айланма йўли” га 1.5 км, 4Н-577 е “ Эжгант қишлоғига бориш ” йўлига 4 км, 4Н-577 д “ Қовунчи қишлоғига бориш ” йўлига 2 км қисмлари асфальтга ўтувчи босқичи қуриб битказилди. 4Р-55 “ Митан-Қўшработ-Нурота” йўлининг Қоратош МФЙ дан ўтувчи 53-54 км ларида хам эски асфальт қопламасини олиб ташлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172-сон қарорига асосан Самарқанд вилояти Қўшработ тумани бўйича 2022 йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни яхшилаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг манзилли рўйхати қуйдагича режалаштирилди.

“Қийқим” МФЙ қишлоғи ички йўлларида 1,200 км цементобетон йўл, 6,558 км шағал йўл, 4,473 асфальт, жами 12,231 км йўл қуриш ишлари режалаштирилиб шундан шағал йўллари тугатилиб цементобетон ва асфальт йўлларининг такки асос ишлари давом этмоқда.

“Дўстлик” МФЙ қишлоғи ички йўлларида 0,800 км цементобетон йўл, 5,574 км шағал йўл, 4,716 асфальт, жами 11,090 км йўл қуриш ишлари режалаштирилиб шундан шағал йўллари тугатилиб цементобетон ва асфальт йўлларининг такки асос ишлари давом этмоқда.

Ҳамда захира маблағлари ҳисобидан туманимизнинг яна 5-та маҳаллаларида жумладан “Кувкалла” МФЙда 1,000 км асфальт, “Чиноқ” МФЙда 1,000 км асфальт, “Чиммос” МФЙда 0,900 км асфальт, “Қовунчи” МФЙда 2,000 км шағал, “Булоқбоши” МФЙда 1,100 км шағал, жами 2,900 км асфальт, 3,100 шағал йўл қилиши ишлари режалаштирилиб лойиха-смета ҳужжатлари тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Очиқ бюджет” ва “Менинг йўлим” ташабуслари орқали туманимизнинг “Шована” МФЙ Шована ички йўлида 1,010 км асфальт йўл қилиш режалаштирилиб хозирги кунда тендер савдолари ўтказилмоқда. “Қўштамғоли” МФЙ Қоракисса қишлоғи 60-мактабга бориш ички йўлида 1,856 км асфальт йўл қуриш ишлари режалаштирилиб бугунги кунда ишлар давом этмоқда.

2015-2024 © Qo'shrabot tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM