Инвестиция дастури доирасида 34 мингдан зиёд иш ўрни яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сон қарори  билан Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди. 

Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

928,7 трлн миқдордаги марказлашган ва марказлашмаган инвестициялар, жумладан 37,5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилишини назарда тутувчи 2021-2023 йилларда капитал қўйилмаларни ўзлаштиришнинг йиғма прогноз параметрлари, шунингдек инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш ҳамда жалб қилишнинг прогноз параметрлари;

226 та янги ишлаб чиқариш қуввати ва 34 мингдан зиёд иш ўрни яратилишини назарда тутувчи 2021 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш бўйича манзилли дастур. 

Қарор билан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида Инвестициядан кейинги мониторинг бошқармаси ташкил этилди. 

Бошқарма фаолияти асосан инвестиция дастурлари доирасида яратилган ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилишга, инвестиция лойиҳалари бўйича техник ва иқтисодий кўрсаткичларга эришиш юзасидан лойиҳа ташаббускорларига кўмаклашишга қаратилади.

2015-2024 © Хокимият Кушработского района. Разработан в: SAKTRM