Туманда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 декабрдаги ПҚ-2451-сонли қарори асосида Қўшработ туманида Саудия Арабистон (СФР) ва ОПЕК фонди маблағлари ҳисобидан аҳолига тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида лойиҳанинг умумий қиймати 36.05 млн.АҚШ долл ҳисобидан туманда 8 лот пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
2021 йил режаси 20.6 млн.долларни ташкил қилиб, йиллик режага нисбатан 69 % миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди.
Шундан, 108 дона янги артезиан қудиғи ва 6 та мавжуд қудуқни реконструкция қилинди, 7 дона сув резервуарлари ва 58 дона сув миноралари қурилди, 43 та 6х6 насос станция / хлоратор биноси ва 16 та 3х6 хлоратор бинолари қурилди ҳамда Д20-110 мм ли 435075 метр сув тармоғи 321125 метр абонент тармоқлари тортилди, 5652 дона сув ўлчагичлар ва 3 дона қуёш электр станцияларини ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-талбирлар тўғрисида”ги Q-5048-son қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг Жонбулоқ маҳалласида 958 млн.сўмга 1 дона сув иншоат ва 4 км сув тармоғи тортиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу объектда тармоқ тортиш ишлари якунланиб, сув миноралари ўрнатилиб, сув тармоғини синовдан ўтқазиш ишлари олиб борилмоқда.