Ўй-жой фондини рўйхатга олишга доир таърифлар
“Ўй-жой фондини рўйхатга олиш” худди шу тарзда “мунтазам вақт оралиғида мамлакат ҳудудида ва унинг энг кичик географик бирликларида барча ўй-жой фондларининг расмий ҳисобини (ёки назорат баҳосини) ҳамда уй-жой хусусиятларининг танланган тўплами бўйича маълумотларни тўплашни амалга оширишга имкон берувчи тадбир” деб таърифланади. Ушбў тадбир уй-жой билан боғлиқ маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва умумлаштириш, шунингдек, турар-жой биноларига оид маълумотларни баҳолаш, тарқатиш ва таҳлил қилиш каби жараёнларни ўз ичига олади. Рўйхатга олиш уй-жой бирликларининг сони, шунингдек, уй-жойларнинг конструкциявий хусусиятлари ва оилаларнинг нормал хаёт кечиришлари учун зарур бўлган қулайликлар мавжудлиги ҳакида маълумот олишини таъминлаши лозим.