Қўшработ туманида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани

Қўшработ туманида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича амалга оширилаётган  ишлар  тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Бугунги кунда туманда спорт билан мунтазам шуғулланиш учун жами 304 дан ортиқ  спорт иншоотлари мавжуд бўлиб мазкур спорт иншоотларда ўн мингдан ортиқ ёшларимиз спортнинг 20 та тури билан мунтазам шуғулланиб келишмоқдалар.

Қўшработ туманида 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 600 дан ортиқ  турли спорт мусобақалари ва оммавий спорт тадбирлар ўтказилди.

Жумладан:

1 таси Ўзбекистон очиқ чемпионати, 1 та вилоят чемпионати, 169 та оммавий спорт тадбирлари, 172 та туман чемпионатлари ва биринчиликлари, 27 марта   “Ҳоким”, “Прокурор”, “ИИБ бошлиғи”, ва “Раҳбар” раҳбарлари  кубоклари,  150 дан ортиқ спорт тадбирларидир.

Ўтказилган оммавий  спорт тадбирларига 75 мингдан ортиқ  иштирокчилар жалб этилди ва шулардан   31 мингдан ортиғини хотин қизларимиз ташкил этади.

Ўтказилган туман чемпионатлари ва биринчиликлари ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз халқаро мусобақалар, республика чемпионатлари, вилоят чемпионат ва биринчиликларида ҳам муносиб иштирок этиб келишмоқда.

Жумладан:  

Спортнинг турон яккакураши тури бўйича  Қўшработ туман болалар ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Вайдуллаева Райхона 2022-йил 27-28 апрел кунлари Иштихон туманида, 2009-2010 йилларда туғилган ёшлар ва қизлар ўртасида Самарқанд вилояти чемпионатида 31-кг вазн тоифасида фахрли 1-ўринни,  2022 йил 10-14-май кунлари Жиззах вилоятида У13 йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионатида  31 кг вазн тоифасида 2-ўринни қўлга киритди;

Спортнинг армрестлинг тури бўйича Қўшработ туман болалар ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари 2022 йил 23-30 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Рахматова Амина 3-ўринни; Атақулова Чарос 3-ўрин, Нарзуллаева Ҳилола 3-ўрин, Ибрагимова Чарос 3-ўрин, Аблазизова Форзуна 3-ўрин, Элбекова Зарина 3-ўрин ҳамда Бахтиёрова Севинч 3-ўринларни эгалладилар;

Спортнинг ушбу турида  2022 йил 15-18 март кунлари Бухоро вилоятида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида туманимиз спортчилари Абдусаматова Жасмина 1-ўрин, Мирзақулова Нафиса 2-ўрин, Нарзуллаева Гулсанам 3-ўрин, Саидқулова Гулсанам 2-ўрин, Эгамбердиева Адиба 2-ўрин ҳамда Усанова Моҳинур 2-ўринларни эгалладилар;

Спортнинг Ояама киокушинкай-кан карате-до тури бўйича 2022 йил 9-10 апрел кунлари Навоий вилоятида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида туманимиз спортчилари Абдуқаххорова Эьзоза 1-ўрин, Лутфуллаев Диёрбек 3-ўрин, Шокиров Исломбек 2-ўринни эгаллашди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 11-апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-201-сонли қарорига асосан ўтказилган “Беш ташаббус” олимпиадаси спорт мусобақаларининг маҳалла ва сектор босқичларида туман ёшларидан  20 мингдан ортиғи иштирок этишиб мазкур мусобақаларнинг вилоят босқичида спортнинг енгил-атлетика, стол-тенниси, стритбол  ва волейбол  турларидан қизлар ва ўғиллар жамоалари ғолибликни қўлга киритишда ва мазкур мусобоқалар Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Ёшларнинг бўш вақтларини  мазмунли ўтказиш, уларнинг жисмонан соғлом ривожланишига янада эътибор қаратиш мақсадида йил якунига қадар беш  ташаббус олимпияси тумандаги барча махаллаларда қайтадан ташкил этилиши режалаштирилди.

2015-2024 © Хокимият Кушработского района. Разработан в: SAKTRM