Оммавий тадбирлар

 

ҚЎШРАБОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

Эртамиз эгаларини маънан етук ва баркамол бўлиб вояга етишида, уларнинг ҳар томонлама қулай ва замонавий муассасаларда таълим-тарбия топиши борасида туманимизда ҳам бир қатор тизимли ва самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бугунгача туманнинг тоғли ҳудудида жойлашган "Озод" маҳалласида давлат мактабгача таълим ташкилотининг мавжуд эмаслиги маҳалла аҳолисини қийнаб келар эди. Ҳусусан, "Статус пристиш савдо" МЧЖ қурилиш корхонаси томонидан жами 1 млрд 350 млн сўм маблағ эвазига янгидан барпо этилган 26-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти маҳалла аҳолиси ҳамда болажонларнинг чинакам маънода орзулари рўёби сифатида қад ростлади. Таълим муассасасининг тантанали тарзда ташкил этилган очилиш маросимида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Х.Кўбаев, туман Мактабгача таълим бўлими мудири Ш.Мардиев, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиқдилар томонидан юртимизда болалар тарбиясига қаратилаётган алоҳида ғамхўрлик ва эътибор ҳусусида таъкидлаб, фаолиятини бошлаган бино ва ундаги шароитлар борасида тўхталиб ўтишди.

Тадбир давомида муассаса мудираси Д.Тошпўлатовага бинонинг рамзий калити тантанавор топширилди. Ушбу болалар боғчасининг очилиши боис ҳудуддаги 20 нафарга яқин фуқароларнинг бандлиги иш билан таъминланиб, маҳалла тасарруфидаги 711 нафар 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган дилбандларимизнинг 60 нафарини мактабгача таълимга қамраб олиш имконияти яратилди. Янги мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топширилиши албатта келажак авлод камолотига хизмат қилиши шубҳасиз.

Жонбулоқ маҳалласида “Маҳалла тиббиёт пункти” фойдаланишга топширилди

Туманнинг олис, марказдан 80 км олисда жойлашган Жонбулоқ маҳалласи тасарруфидаги Кўкқовға қишлоғида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига янада яқинлаштириш ва аҳолининг кўрсатиладиган тиббий хизматдан баҳрамандлигини ошириш мақсадида туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли контенерли маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилди. Бугун мазкур маҳалла тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди.  Мазкур тиббиёт пунктининг очилиш маросимига бағишланган тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Х.Кўбаев туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишдилар. 
Тадбир иштирокчилари маҳалла тиббиёт пунктида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Қайд этиш жоизки, мазкур тиббиёт пунктининг очилиши ҳудуддаги 161 нафар аҳоли вакилларининг бирламчи тиббий муолажалардан шу жойнинг ўзида фойдаланишга замин яратди. Шунингдек, ҳоким ўринбосари Х.Кўбаев томонидан ҳудуддаги 66-умумтаълим мактабидаги дарс жараёнлари, қурилиши давом этаётган спорт зали ҳамда Пангат ва Шова маҳаллаларидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган маҳалла тиббиёт пунктлари ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшработ туман Кенгашининг Конференсияси бўлиб ўтди.

    

Туманнинг Заркент ҳудудида жойлашган Кончи маданият уйи биносида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшработ туман Кенгашининг Конференсияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши раиси З.Эргашев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшработ туман Кенгаши раиси А.Маматов, маҳаллалар ва мактаблардаги ёшлар етакчилари ҳамда Конференсия делегатлари иштирок этишди.   Дастлаб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшработ туман Кенгашининг кун тартиби ва регламенти лойиҳаси белгилаб олинди. Шундан сўнг туман маҳалли й Кенгаши ҳамда назорат-тафтиш комиссиясининг 2017-2022 йиллардаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Таъкидландики, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017- йил 30-июн куни бўлиб ўтган IV-қурултойи қарорига мувофиқ ташкил этилиб, шу ку кундан эътиборан ёшларни жисмонан соғлом, маънан этук ва интелектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни шакллантириш, уларни «оммавий маданият»нинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ҳар томонлама кўмаклашувчи, бир сўз билан айтганда Ўзбекистон ёшларини ягона мақсад йўлида бирлаштирувчи ташкилот сифатида фаолият юритиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида қабул қилинган қарорлар ташкилотнинг вазифаси ўлароқ белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳамда уларнинг самарали ижро этилиши ортидан туманда ёшлар билан ишлаш янги тизими яратилди. Бунинг натижасида ёшларнинг ҳуқуқий манфаатлари ва уларнинг турмуш даражаси сифатини оширишга қаратилгани билан янги босқичга ўтди. Ёшлар сиёсатини изчил йўлга қўйиш ҳамда уни янги босқичга олиб чиқиш вазифасини юқори савияда амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшработ туман маҳаллий Кенгаши томонидан 2017-йилдан 2022-йилнинг сентябрь ойига қадар ёшлар масалалари бўйича Қўшработ туман идоралараро Кенгашнинг йиғилиши 6 маротаба ўтказилган бўлиб, ўтказилган йиғилишларда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий соҳалардаги фаолиятини яхшилаш ҳамда ёшларни қийнаб келаётган жами 21 та масалалар ечими юзасидан қарорлар қабул қилинган. 

Булардан ташқари, Иттифоқнинг Қўшработ туман маҳаллий Кенгаши томонидан 2017-йилдан 2022-йилнинг сентябрь ойига қадар 13 маротаба маҳаллий Кенгаш йиғилишлари ўтказилган бўлиб, уларда ёшларга алоқадор 32 та қарорлар қабул қилинган, шунингдек, 37 маротаба Ижроия қўмита йиғилишларида жами 84 та тумандаги ёшлар масалаларини ечишга қаратилган қарорлар қабул қилинган.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини самарали ишлаш тизимини ташкил этиш ва бу борада ҳамкорликни янада такомиллаштириш мақсадида 6 та қўшма қарор,      12 та чора-тадбирлар режалари қабул қилинди. Ёшлар учун “Телеграм” ижтимоий тармоғида 3 та ижтимоий гуруҳ, 2 та маънавий-маърифий канал ташкил этилиб, бугунги кунга қадар 90 нафардан зиёд етакчилар билан доимий мулоқотлар олиб борилмоқда. Ёшлар етакчилари учун фаолият йўналишларини белгилаб берувчи, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзида мужассам этган      3 турдаги услубий қўлланма тайёрланган.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, ҳозирги кунда туманда жами 135139 нафар зиёд аҳоли истиқомат қилиб, шулардан 69996 нафарини ёшлар (0-30 ёш), Бу эса жами туман аҳолисининг 58 фоизи демакдир. Шундан ўғил болалар 35129 нафар, қиз болалар 34867 нафарни ташкил этади.

Иттифоқнинг Қўшработ туман маҳаллий Кенгашига белгилаб берилган устувор вазифа ўлароқ бугунги кунда туманда жойлашган жами 126 та корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида Иттифоқнинг бошланғич ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улардан 21 таси Давлат мактабгача таълим муассасалари, 89 та халқ таълими муассасалари (шундан, 88 та умумтаълим мактаблари, 1 та “Баркамол авлод болалар мактаби”), 3 та профессионал таълим муассасалари, 1 та ҳарбий қисмларда ҳамда туманда жойлашган 33 та корхона, ташкилотлар ҳисобига тўғри келади.  Туманда истиқомат қилувчи ёшларнинг аксарияти таълим муассасалари ўқувчи-талабалари бўлиб, туманда жойлашган умумтаълим мактаблари ва профессионал таълим муассалари талабалари ҳисобланади. Хусусан, тумандаги 88 та умумтаълим муассасаларида 26676 нафар таҳсил олиб келаётган ёшлар бир вақтнинг ўзида Иттифоқнинг таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти аъзолари ҳамдир.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшларни бирлаштирувчи, фаолиятининг асосий мақсади – болаларни миллий ғоя асосида Ватаннинг содиқ фарзандлари ва комил инсон этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш, истеъдод ва қобилиятларини намоён қилишлари ҳамда ривожлантиришлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборат бўлган “Камалак” болалар ташкилоти фаолият юритиб, бугунги кунда “Камалак” болалар ташкилоти аъзолари 8371 нафарни ташкил этади.

Умумтаълим муассасаларида ёшлар орасидан истеъдодлиларини саралаб олиш, улаб билан янгича услуб асосида алоҳида ишлаш учун уларни қобилиятларига мос касбларга йўналтирувчи бошланғич ташкилот Сардорлар Кенгашлари фаолият юритиб келмоқда. Сардорлар Кенгаши ўз сафига табиий етакчилик қобилиятига эга бўлган, ташаббускор ёшлар орасидан ихтиёрийлик, ошкоралик, ҳуқуқ ва мажбуриятлар тенглиги тамойили асосида саралаб олинадиган 14 нафар мактаб Сардорлар Кенгаши, улардан 7 нафар “Иттифоқ” сардорлари ҳамда 7 нафари “Камалак” сардорлари, таълим муассасасидаги 4–7-синфларнинг ҳар бирида синф “Камалак” сардорлари, 8–11-синфларда синф “Иттифоқ” сардорларини шакллантирилади. Тумандаги 88 та таълим муассасаларида жами 565 нафар синф “Камалак” сардорлари, 493 нафар синф “Иттифоқ” сардорлари, шунингдек, 88 нафар мактаб “Иттифоқ” сардорлари,      88 нафар мактаб “Камалак” сардорлари, қолаверса 1056 нафар йўналиш сардорлари фаолият олиб бормоқда.  Шуни фахр билан айтишимиз мумкинки, ушбу яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланган туман ёшлари кўплаб халқаро, нуфузли мусобоқалар, олимпия ва паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришиб келмоқдалар. Хусусан, биргина 2022-йилнинг 9 ойи мобайнида спортнинг бокс, универсал-жанг, қўл-жангги, стол-тенниси, футбол, энгил атлетика, каби турлари бўйича туманда истиқомад қилувчи 311 нафар ёшлар республика ва халқаро миқёсда мусобоқаларда иштирок этиб, мусобоқаларда 40 та олтин, 48 та кумуш, 65 та броньза, жами 153 медальларни қўлга киритгани бунга яққол мисол бўла олади. Таққослаш учун бу кўрсаткич 2020-йилда 62 тани, 2021-йилда 76 тани ташкил этган. Ўтган 5 йилда тумандаги 26 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёз асосида олий таълим муассасаларига ўқишга кирганини ҳам фахр билан тилга олишимиз мумкин. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшработ туман Кенгаши томонидан Низом ҳамда Дастурда кўрсатилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш йўлида 2017-йилда 1 марта, 2018-йилда 2 марта, 2019-йилда 2 марта, 2020-йилда 1 марта, 2021-йилда 1 марта, 2022-йилда 

1 марта, жами 8 марта ўтказилган бўлиб, уларда 24 та масала кўриб чиқилган.

Кенгаш йиғилишларида “Ёшлар ўртасида халқаро алоқаларни ўрнатиш ва уларни ривожлантириш”, “Бошланғич ташкилот етакчиларини ўқитиш”, “Маҳаллий бўлими қошида ёшлар марказини очиш”, “Ёшлар шахмат тахтаси ” тўғрисида бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиб, Ёшлар иттифоқи фаоллари ва туман ёшлари ҳаётига ижобий таъсир кўрсатувчи, ёшларни қийнаб келаётган масалаларни ечимига қаратилган қарорлар қабул қилинган. Шунингдек, йиғилиш давомида Конференсия делегатлари томонидан билдирилган таклифларга асосан Маматов Акмал Шодмонович Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшработ туман Кенгаши раиси этиб сайланди ҳамда иттифоқнинг корхона, ташкилот, ҳарбий қисмлар ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларда самарали ишни ташкил этишган бағишланган вазифалар юзасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Кексалар_ҳафталиги 

    

 Заркент шахарчасидаги Асл меҳр базмгоҳида бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуришмоқда. "Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш халқимизга ҳос эзгу фазилат" шиори остида ўтаётган тадбирда бир гуруҳ жамиятдаги фаол ва ёш авлодни маънан етук қилиб тарбиялашда ҳамда уларга ўз ҳаётий тажрибалари асосида ўгит ва маслаҳатларини аямай келаётган нуронийлар туман ҳокимлигининг маҳсус фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилаётган дилрабо куй қўшиқлар тадбирга кўтаринки кайфият бағишламоқда.
 

 

QADRING BALAND BO‘LSIN ONA TILIM

 

 

Ona tili – millatning ruhidir. Til — davlatning timsoli, mulki. Tilni asrab-avaylash orqali millat yuksaladi. Respublikamiz Konstitusiyasida davlat tilining maqomi huquqiy jihatdan belgilab qo‘yilgan. Ona tilimizga 1989 yil 21 oktyabrda davlat tili maqomi berildi. Bu yurtimiz hayotidagi tarixiy voqea bo‘ldi. O‘zbek tiliga davlat tili maqomining berilishi xalqimizning milliy mustaqillikka erishish yo‘lidagi muhim qadamlaridan edi.

 

 O‘zbek tilining xalqaro miqyosda obro‘-e’tibori oshdi. “Davlat tili haqida”gi qonun ona tilimizning go‘zalligi va jozibasini namoyon etdi.

 

Shu munosabat bilan tumanning Zarkent hududidagi «Konchi» ma’daniyat uyi binosida, til bayramining 33 yilligiga bag‘ishlangan «Qadring baland bo‘lsin ona tilim» shioridagi tadbir bo‘lib o‘tdi.

 

 

 

Uchrashuvda Sharof Rashidov nomidagi Samarqand Davlat Universiteti O‘zbek tilshunosligi kafedrasi dosenti Shavkat Mahmudov, ushbu universitetning 2-kurs tayanch doktoranti Bekqul Odinayev, O‘zbekiston Yozuvchilar ijodiy uyushmasi a’zosi, shoir va jurnalist Yormuhammad Rustamov, Filologiya fanlari nomzodi, dosent Tolib Jo‘rayev, Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi tuman bo‘linmasi raxbari Shavkat Ziyaddinov hamda Janubiy kon boshqarmasi ishchi hodimlari ishtirok etishdi.

 

 

 

Tadbirda tilshunos olimlar o‘zbek tilining uzoq yillik tarixi, dunyo tillari orasida tutgan o‘rni va bugungi kundagi ahamiyati to‘g‘risida ko‘plab misollar keltirib o‘tishdi. Shoir Yormamat Rustamovning millat va totuvlikni o‘zida ifoda etuvchi she’rlari davraga yanada fayz kiritdi.

Shuningdek, tadbir so‘ngida Janubiy kon boshqarmasi hodimlariga samarqandlik ijodkorlarning ijodiy ishlari o‘rin olgan kitoblar jamlanmasi topshirildi.

 

 

 

2015-2022 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM