Янги низом тасдиқланди

2019 йил 15 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 131-сонли қарори қабул қилинди. 

Мазкур қарор билан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Ушбу Низомга биноан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра молиявий ресурслари чекланган ва бухгалтерия ҳисобига эга бўлмаган, аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлайдиган, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланувчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини етиштирувчи фермер хўжаликларига шартномага мувофиқ бепул консалтинг хизматлари кўрсатишлари мумкин. 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM