Иқтисодиёт соҳасида марказ ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 183-сон қарори билан Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази ташкил этилди.

Ушбу марказ Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида ташкил этилиб, унинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

- республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб бориладиган электрон-ахборот порталини яратиш;

- ички ишлаб чиқариш қувватлари, товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмлари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган маҳсулотга ички бозорда нархларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш;

- товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларнинг ўзгариши динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда шу асосда тегишли таклиф тайёрлаш;

- тармоқ бозорлари конъюнктурасини республика ва ҳудудлар кесимида комплекс ўрганиш, уларнинг мувозанатли ривожланиши тўғрисида таклифлар тайёрлаш.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM