Ўзбекистонда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида бошқарув ходимларининг чекланган сони 29 бирликдан иборат Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигини;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари тузилмаларида бошқарув ходимларининг чекланган сони 58 бирликдан иборат боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўлимларини;

туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари тузилмаларида бошқарув ходимларининг чекланган сони 185 бирликдан иборат боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги секторларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM