Давлат-хусусий шериклик тўғрисида қонун қабул қилинди

2019 йил 10 май куни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Унда давлат-хусусий шерикликнинг асосий принциплари, давлат-хусусий шерикликнинг давлат томонидан тартибга солиниши, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим, унинг тарафлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ташаббус қилиш ва тайёрлаш, хусусий шерикни танлаш, хусусий шерик ва кредиторнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат-хусусий шерикликни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш механизмларига оид қоидалар белгиланди.