Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарори билан Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Унга кўра, абитуриентлар таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган олий таълим муассасаларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топшириши мумкин ва ушбу олий ўқув юртлари рўйхати ҳақида 5 кунлик муддатда таклиф Давлат комиссиясига киритилиши лозим. Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади. 

2015-2019 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM