“Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

2019 йил 1 июль куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. 

Қонунда Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: 

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) лойиҳаси шакллантирилишининг ва унинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларига мувофиқлигининг тизимли таҳлилини амалга ошириш;

қабул қилинаётган давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини амалга ошириш;

бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлигини ўрганиш ҳамда назорат қилиш;

бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали аниқлаш ҳамда сафарбар қилиш;

бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг амалга оширилаётган харажатлари самарадорлиги ҳамда қонунийлигини аудитдан ўтказиш, бу харажатларни барча даражаларда қисқартириш имкониятларини аниқлаш;

бюджет тизими бюджетлари маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ҳамда асослилигини баҳолаш;

солиқ, божхона ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга, тизимли қоидабузарликлар сабабларини, шунингдек халқаро тажрибани умумлаштириш ҳамда ўрганиш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромадларга оид ваколатлари ҳамда харажатлар бўйича мажбуриятлари чегараланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини ўзи молиявий жиҳатдан етарлича таъминлашига доир таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ва чет давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари (бундан буён матнда олий даражадаги ташрифлар деб юритилади) давомида имзоланган ҳужжатларнинг ҳамда стратегик аҳамиятга молик хўжалик жамиятлари ва корхоналар (бундан буён матнда стратегик корхоналар деб юритилади) иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсатини, Ўзбекистон Республикасининг активлари ҳамда мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш.

Мазкур Қонун 2020 йил 1 январдан кучга киради.

 

 

 

2015-2019 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM