“Бўш иш ўринлари ярмаркаси” бўлиб ўтди

Бугун 25 сентябр куни  Қўшработ туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар бўлими ва бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Қўшработ туман 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида «Бўш иш ўринлари ярмаркаси» бўлиб ўтди.

«Бўш иш ўринлар ярмаркаси»да тумандаги фаолият кўрсатаётган    30 дан зиёд корхона ва ташкилот хамда фермер хўжаликларининг масъул ходимлари 219 та бўш ва  41 та  квота иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 68 дан ортиқ тумандаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинидан ишсиз хотин-қизлар ва ишсиз фуқаролар қатнашишди.

Ярмаркада қатнашиб, мурожаат қилган ишсиз фуқаролардан 15 нафари халқ хўжалигининг турли хил соҳалари бўйича ишга жойлаштирилди. 20 нафар хотин-қизларга  касбга қайта тайёрлаш бўйича шартномалар тузилиб йўлланмалар берилди.  2 нафар хотин-қизларга эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 566 сонли қарорига мувофиқ вақтинчалик мехнат гувохномалари берилди. Бундан ташқари, 14 нафар ишсиз фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан маслаҳатлар сўраб мурожаат қилди ва уларга қонунда белгиланган тартибда маслаҳатлар берилди.

Қўшработ туман ҳокимлиги,

Ахборот хизмати.            

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM