“ДУНЁ” АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 сентябрдаги  “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 770-сонли қарори билан “Дунё” ахборот агентлигининг вазифалари белгиланди.

“Дунё” ахборот агентлигининг асосий вазифалари қуйидагилар:

замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда сифатли ахборот, таҳлилий ва кенг қамровли босма материаллар, видеороликлар, телекўрсатувлар, шунингдек, Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда рўй бераётган воқеалар жойидан репортажлар тайёрлаш ҳамда уларни тарқатиш орқали Ўзбекистон Республикасининг ишончли ва масъулиятли шерик сифатида халқаро нуфузини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг халқаро ташаббуслари, экспорт, инвестиция ва туристик салоҳияти, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши ҳақида халқаро ҳамжамиятни, шу жумладан хорижий сиёсатчи-экспертларни хабардор қилиш бўйича тизимли ишларда иштирок этиш;

мамлакатда амалга оширилаётган жадал ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқаро ҳамжамиятга ўз вақтида етказиш, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари билан расмий ахборот алмашиш механизмини йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий ва хорижий ахборот марказлари, медиа тузилмалари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг хорижга ва хорижий делегацияларнинг республикамизга ташрифларини, уларнингн якунлари бўйича эришилган келишувларни, шунингдек, кундалик ва долзарб халқаро масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг расмий позициясини кенг ва тезкор ёритиш;

республиканинг хориждаги муассасалари томонидан чет эллик шериклар билан ҳамкорликни ривожлантириш, эришилган келишувларни амалга ошириш, хориждан инвестициялар ва сайёҳларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ҳамда юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, хорижий давлатлардаги ватандошлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида хорижий ва маҳаллий жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш;

“Дунё” ахборот агентлигининг Медиа-маркази базасида маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистонда доимий ва вақтинча аккредитациядан ўтган хорижий мухбирлар (журналистлар) учун республика ҳақида холис маълумотларни тўплаш ва тарқатиш имконини берадиган иш майдончасини тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикасининг турли соҳаларда бугунги тараққиёти ва салоҳиятини намойиш этадиган фото ва медиа маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ахборот бюллетенлари, маълумотномалар, каталоглар, рисолалар, газеталар, журналлар, бошқа босма ҳамда компьютер маҳсулотларини чоп этиш ва хорижда тарқатиш.

Қўшработ туман адлия бўлими

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM