ВИЛОЯТ СУДЛАРИ ТОМОНИДАН ҚЎШРАБОТ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар масаласида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши Баёни қарорида кўрсатилган вазифалардан келиб чиқиб, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича бевосита жойларда сайёр қабул қилиш режаси ишлаб чиқилган бўлиб, Самарқанд вилоят судлари ҳамкорлигида 2019 йил 27 сентябрь куни Қўшработ туманида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва сайёр қабул ташкил қилиниб, фуқаролар муаммоларининг ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ҳал этилиши таъминланди.

Хусусан, Қўшработ тумани Баркамол авлод болалар маркази биносида ўтказилган сайёр қабул жараёнига 6 нафар фуқаро мурожаат қилди, шундан иқтисодий судлар фаолиятига 1 нафар, туман Хокимлигига 3 нафар ва туман прокурорига 2 нафар фуқаролар мурожаат қилишиб, мазкур мурожаат муаллифларининг барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Вилоят судлари томонидан ташкил этилган сайёр судларда           39 нафар шахслар, шу жумладан 6 нафар аёллар тайинланган жазодан шартли озод қилинди (ЖКнинг 73-моддасига асосан) ҳамда маъмурий ишлар юзасидан 19 нафар шахсга нисбатан ишлар (МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан) тугатилди.

Қўшработ туман ҳокимлиги,

Ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM