Президент таълим-тарбия тизимининг бир гуруҳ ходимларини мукофотлади. Улар орасида Қўшработликлар ҳам бор

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони имзоланди. Ҳужжат матни президент матбуот хизмати томонидан келтирилган.

Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:

«Шуҳрат» медали билан

Жанибеков Бахтияр Сулейманович   -   Қўшработ туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Мамарасулова Сабоҳат Шоқосимовна   -   Қўшработ туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш.Мирзиёев

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM