САЙЁР ҚАБУЛ

Заркент шаҳарчасидаги “Кончи” маъданият уйи биносида ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда нафақадаги ҳарбийларнинг ижтимоий ҳимоясини ўрганиш, улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида республика ҳарбий прокурорининг ўринбосари Д.Рахмонов сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда, шунингдек республика тоифаланган объектларини қўриқлаш қўмондони тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари С.Мамаюсупов, республика ҳарбий прокуратураси бўлими бошлиғи А.Исаков ҳамда тумандаги мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида кўплаб мурожаатлар жойида ҳал этилди, баъзи муаммолар эса қисқа фурсат ичида бартараф этилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

-        Касбим тикувчилик, -деди Заркент шаҳарчасида жойлашган ҳарбий қисм хизматчиси Ш.Сулаймоновнинг турмуш ўртоғи М.Сулаймонова. –Иккита тикув машинам ёрдамида тадбиркорлик фаолиятини олиб бормоқдаман. Тадбиркорлик фаолиятимни янада кенгайтирмоқчиман, шу орқали янги иш ўринлари очмоқчиман. Бунинг учун эса яна қўшимча тикув машиналари керак бўлмоқда. Маблағим етарли бўлмаганлиги сабабли, банкдан кредит олишда амалий ёрдам беришни сўрайман, дея мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат тез кунларда ҳал этилиши, банкдан тикув машиналари олиш учун кредит олиш бўйича мутасадди идораларга кўрсатма берилди.

Оилавий шароити туфайли хизмат жойини ўзи туғилиб ўсган Бухоро вилоятига кўчириб беришини сўраб мурожат қилган М.Икромовнинг муаммоси ҳам ижобий ҳал этилди. Яқин кунларда М.Икромов Бухоро вилоятининг Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг қўриқлаш бўлимида хизматини давом эттирадиган бўлди.

 

 

Қўшработ туман ҳокимлиг,

Ахборот хизмати.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM