Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 830-сонли қарори билан Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, чорва ҳайвонларини суғурталаш учун суғурта қилдирувчининг оғзаки ёки ёзма мурожаати бўйича ихтиёрий равишда суғурталовчи билан шартнома тузилади.

Суғурта қилдирувчи суғурта мукофоти тўлайди ва унга суғурта полиси берилади.

Суғурта ҳодисаси (суғурталанган ҳайвоннинг нобуд бўлиши, ўғирланиши ва мажбуран сўйилиши)  рўй берганда бу ҳақда далолатнома тузилади.

Суғурта қилдирувчининг аризаси ва тақдим этилган тегишли ҳужжатларга асосан суғурта товони тўлаб берилади. 

Қўшработ туман адлия бўлими

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM