“Яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4477-сонли қарорибилан 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди.

“Яшил” иқтисодиётга ўтишнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишдан иборат.

Бунга технологияларни модернизациялаш ва молиявий механизмларни ривожлантириш орқали эришилади.

Стратегияни амалга ошириш натижасида иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмалари 2010 йилдагига нисбатан 10 фоизга қисқартирилади.

Шунингдек, 100 фоизгача аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари замонавий арзон ва ишончли энергиядан фойдаланиш имконияти билан таъминланади.

Бундан ташқари, экологик жиҳатдан яхшиланган мотор ёқилғиси ва автомобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш кенгайтирилади, электр транспорти ривожлантирилади.

Қўшработ туман адлия бўлими

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM