Самарқанд вилоятида “Ҳуқуқий билимлар куни” акцияси ўтказилди

2019 йил 12 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Самарқанд вилоятида “Ҳуқуқий билимлар куни” акцияси ўтказилди. Ушбу акцияда аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш учун ўндан ортиқ давлат ташкилотлари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, Давлат нотариал идоралари нотариуслари, ФХДЁорганлари, вилоят бандлик бош бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Самарқанд шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Самарқанд давлат университети, шунингдек, вилоят маданият бошқармаси вакиллари, таниқли саньаткорлар иштирок этди. Акция доирасида меҳнат органлари  томонидан меҳнат ярмаркаси, “Ҳунармандлар” уюшмаси томонидан ҳунармандлар, шунингдек, имконияти чекланган шахслар томонидан қўл меҳнати билан яратилган буюмлар учун савдо ярмаркаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан эса спорт мусобақалари ташкил этилди. 
Акцияда ташриф буюрувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида турли хил ҳуқуқий  маълумотлардан иборат флаер ва буклетлар тарқатилди. Шунингдек, тадбирда турли ҳуқуқий саволлар асосида викторина ўйинлари ташкил этилди ва ғолиблар Адлия вазирлигиниг эсталик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM