Бугун - 1 октябрь куни "Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг қабул қилинганлигига 30 йил бўлди

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, унинг 1-моддасида Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили эканлиги  ва Ўзбекистон Республикаси ўзбек тилини бутун чоралар билан ривожлантириши ва унинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида амал қилишини таъминлаши белгиланди. 

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги 167-I-сон Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақидаги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинди.

Қонунга кўра Ўзбекистон Республикасида:

- давлат тилини ўрганиш учун барча фуқароларга шарт-шароит ҳамда унинг ҳудудида яшовчи миллатлар ва элатларнинг тилларига иззат-ҳурмат билан муносабатда бўлиш таъминланиши, бу тилларни ривожлантириш учун шарт-шароит яратилиши;

- фуқароларга давлат тилини ўқитиш бепул амалга оширилиши;

- давлат тилида фаолият кўрсатадиган, миллий гуруҳлар зич яшайдиган жойларда эса — уларнинг тилларида фаолият кўрсатадиган мактабгача тарбия болалар муассасаларини ташкил этиш таъминланиши;

- мамлакатимизда яшовчи шахсларга таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқи берилиши;

- Ўзбекистон Республикаси давлат тилида, шунингдек бошқа тилларда ҳам умумий, ҳунар-техника, ўрта махсус ва олий маълумот олишни таъминлаши белгиланди.

Ушбу Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ:

давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади.

Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро анжуманларда давлат тили, шунингдек қатнашчиларнинг ўзлари танлаган тиллар анжуманнинг иш тили ҳисобланади.

Қўшработ туман адлия бўлими

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM