ЎзЛиДеП Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов қайси партия Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлганини айтиб ўтди:

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эга бўлди.

2015-2020 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM