“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” га малака тоифаси чекланмаган муддатга берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2020 йилдаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, давлат хизмати ДХМлар ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўрсатилади.

Тренер-ўқитувчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади:
иккинчи тоифали тренер;
биринчи тоифали тренер;
олий тоифали тренер.

Йўриқчи-услубчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади:
иккинчи тоифали йўриқчи-услубчи;
биринчи тоифали йўриқчи-услубчи;
олий тоифали йўриқчи-услубчи.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун қуйидаги миқдорда тўловлар ундирилади:
ариза кўриб чиқиш учун – БҲМнинг 10 фоизи (22 300 сўм) миқдорида;
малака комиссиясини ўтказиш учун – БҲМнинг 1 баравари (223 000 сўм) миқдорида.

Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда кўрсатилган тўловлар суммасининг 90 фоизи ундирилади.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”, "Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" унвонига, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий даражага эга бўлган шахслар ҳақ тўлашдан озод этилади.

Малака тоифалари 5 йил муддатга берилади. 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” унвонига эга бўлган шахсларга малака тоифалари чекланмаган муддатга берилади.

Мазкур регламент "Халқаро тоифали тренер" малака тоифасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM