Оила - жамиятнинг асосий бўғини

“Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга”

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 63-модда

Маълумки, халқимизда қадимдан оила муқаддас қадрият ҳисобланиб, ҳамиша жамият ва давлат эътиборида.

Буюк алломаларимиз Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Фаробий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбеклар ўз асарларида оилавий масалалар: оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, бола тарбиясида ота-она ва кексаларнинг ўрни, комил ва ватанпарвар шахсни шакллантиришда оиланинг ролига алоҳида тўхталиб, бу борадаги панд-насиҳатлари, ҳаётий хулосаларини ибратли ҳикоятлар, ҳикматли сўзлар, шеърий сатрларида ифода этганлар.

Буюк алломаларимиз Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Фаробий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбеклар ўз асарларида оилавий масалалар: оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, бола тарбиясида ота-она ва кексаларнинг ўрни, комил ва ватанпарвар шахсни шакллантиришда оиланинг ролига алоҳида тўхталиб, бу борадаги панд-насиҳатлари, ҳаётий хулосаларини ибратли ҳикоятлар, ҳикматли сўзлар, шеърий сатрларида ифода этганлар.

Мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, уни ривожлантиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Оила кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-3808-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5938-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-3808-сон қарорига кўра, қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича асосий йўналишлар ҳисобланади:

оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш;

замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;

демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш;

оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш;

оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш Концепциясида жамиятда замонавий оила моделини ҳамда “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини тўлиқ рўёбга чиқариш оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг пировард натижасига айланиши кераклиги белгиланган.

Қўшработ туман адлия бўлими

2015-2020 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM