462-контурнинг қонуний эгалари бор

462-контурнинг қонуний эгалари бор

“Zar News” ижтимоий тармоғида тарқатилган “Қўшработ Қийқим, 462-контур, Ер кимники, нега унда боғча қуриб бўлмайди?” номли мақолада журналист Ё. МАРҚАЕВ Қўшработ тумани “Қийқим” МФЙ да яшовчи Ҳ.Ҳотамовнинг боғча қуриш учун қилган мурожаати асосида мўлжаллаган ер участкаси бўйича воқеа-ҳодисаларни атрофлича ўрганиб, ўз фикр-мулоҳазаларини баён этган. Ушбу мақола Қўшработ туман Прокуратураси томонидан ўрганилганда ва  ҳақиқий ҳолат қуйидагича эканлиги маьлум бўлди. Шу ўринда Прокуратура томонидан берилган маьлумотни айнан келтирамиз:

         “Хусусан, туманнинг Оқтепа массивининг ердан фойдаланиш харитасининг 462-контурида 2,5 гектар ер майдони борлиги аниқланган.

         Оқтепа массиви ердан фойдаланиш харитасининг 462-контуридаги ер майдони Оқтепа ижара хўжалигининг 02.04.1996 йилдаги 3-сонли қарори чиқарилиб, Қўшработ туман ҳокимининг 03.06.1996 йилдаги 200-Қ-сонли қарори билан тасдиқланиб, 1,25 гектар ер майдони ижарага берилган ҳолда ушбу ер майдонига экилган олча дарахтлари фуқаро С.Ачиловга хусусий мулк қилиб сотилган.

         Шунингдек, Оқтепа ижара хўжалигининг 02.04.1996 йилдаги 3-сонли қарори чиқарилиб, Қўшработ туман ҳокимининг 10.12.1996 йилдаги 383-Қ-сонли қарори билан тасдиқланиб, 1,25 гектар ер майдони ижарага берилган ҳолда ушбу ер майдонига экилган олчазор Б.Синдаровга хусусий мулк қилиб сотилганлиги аниқланган.

         Ўрганиш давомида фуқаро С.Ачилов томонидан 1,25 гектар ер майдонининг 0,69 га майдонидан фойдаланиб келаётганлиги, шундан 0,12 сотих ер майдонига ток кўчатлари экканлиги, 4 сотих ер майдонига иссиқхона қурганлиги, 3 сотих ер майдонига фундамент қурганлиги, 50 сотих ер майдонидан бошқа турдаги экинлар экиб етиштириб келаётганлиги аниқланган.

         С.Ачиловга ҳамда Б.Синдаровларга ҳар бирига 1,25 гектар ер майдони ижарага берилган бўлсада, улар томонидан ер ижара шартномаси тузилмаганлиги, давлат руйхатидан ўтказилмаганлиги, солиқ тўловларини амалга оширмаганлиги, олчазор ўрнига ток кўчатлари ва бошқа экин турлари экиб фойдаланиб келаётганлиги юзасидан туман ҳокимлигига ушбу ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан тақдимнома киритилди.

         С.Ачиловга ажратилган ер майдонидан М.Хатамов, А.Мухаммадиев, У.Мухаммадиев, Б.Матаев ва А.Иатаевлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб фойдаланиб келаётганлиги, Б.Синдаровга ажратилган ер майдонидан фуқаро Х.Синдаров ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уй-жой қуриб фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.”

         Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ортиқча изоҳга ҳожат йўқ.

 

         Қўшработ туман ҳокимлиги

         Ахборот хизмати.

 

         

2015-2020 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM