“Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти” тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 802-сонли қарори билан “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти” тасдиқланди.

Қарорга кўра, давлат стандартининг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат: 

Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари;
Мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури;
Мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўплами, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитация воситалари билан жиҳозлаш меъёрлари.

Шу билан бирга, боланинг ўзи ҳақидаги англанган тасаввурлари тизими, унинг рефлексив фаолиятининг бир қисми ҳисобланадиган “Мен” концепцияси давлат талабларининг асосий принципларидан этиб белгиланди.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM