“Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 803-сонли қарори билан “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

Ушбу кўкрак нишони билан ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишга, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ва мазкур йўналишда юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида (892 минг сўм) бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Кўкрак нишони Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM