ҲОЗИРЧА ДАСТЛАБКИ ИМКОН МАКТАБ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

ҲОЗИРЧА ДАСТЛАБКИ ИМКОН МАКТАБ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

Ижтимоий тармоқларда Қўшработ туманидаги 51-умумий ўрта таълим мактабига ўқувчиларнинг 15 километргача масофадан қатнаб ўқиётганлиги ҳақида маълумотлар эълон қилинди.

Туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Оқтош қишлоғида жойлашган ушбу мактабда жами 218 нафар ўқувчи таълим-тарбия олишади. Уларнинг 78 нафари бошланғич синф ўқувчиларидир.

Ҳақиқатдан ҳам мактабнинг 30 нафарга яқин юқори синф ўқувчилари 10 километрдан 15 километргача бўлган масофадан қатнаб ўқишади. Албатта, бу ҳолат уларга қийинчиликлар туғдиради. Ана шу муаммо сабабли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мактабнинг қўшимча филиаллари қурилган. Айни пайтда ҳам Бирлик қишлоғидаги мактаб филиалида қурилиш ишлари олиб борилиб, муаммонинг нисбатан олди олинишига эътибор қаратилмоқда.

Туман халқ таълими бўлими масъул раҳбарлари мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан муаммо муҳокама қилинди. Ота-оналарнинг шикоятлари, таклифлари қабул қилинди. Мактабнинг Бирлик қишлоғидаги филиалида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангач ўқувчилар мактабга қатнашидаги қийинчиликлар бартараф этилади.

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM