САЙЁР СУД – ТАРҒИБОТ ҚУРОЛИ

САЙЁР СУД – ТАРҒИБОТ ҚУРОЛИ
Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг раиси И.А.Ғуломов томонидан навбатдаги сайёр суд мажлисини "Қўралос" маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказди. Ушбу сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисми билан судланувчи Халматов Нурали Тиркашовичга нисбатан бўлган жиноят иши мазмунан кўриб чиқилди. Мазкур жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан ЖКнинг 66-1-моддасига асосан ҳаракатдан тугатилди. 
Шундан сўнг туман судининг раиси И.А.Ғуломов сайёр мажлисида йиғилган билан "Ўғирлик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ва мазкур жиноятнинг олдини олиш" мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида ўғирлик жиноятига батафсил таъриф бериб, ҳуқуқий оқибатларини тушунтирди. Шунингдек, ҳудудда учраётган бошқа турдаги жиноятларни таҳлил қилиб, содир этилишига имкон яратаётган сабаблар ҳақида гапирди. Энг муҳими, одамларнинг ҳуқуқий маданияти ва савиясини янада ошириш лозимлигини, айримлар қонунни билмай жиноят содир этаётганлигини, ваҳоланки қонунни билмаслик жазодан озод қилмаслигини таъкидлади. Чунки бизнинг қонун устивор жамиятимизда жиноятга жазо муқаррардир.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM