ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ФИРИБГАРЛИК

Андижон шахрида яшовчи М.Қ ўзганинг мулкини алдов йули билан қўлга киритиш учун мақсад қилиб, 2020 йилнинг
ноябр ойида “Telegram” ижтимоий тармоқда “MY5” номида ютуқли канал очиб, тармоқда фойдаланувчиларни қизиқтириш учун “каналга 100 та одам қўшганга 50.000 сўм, 25 та одам қўшганга 250.000 сўм, 10 та одам қўшганга-100.000 сўм” деб алдов сўзларини ёзиб, алданиб қолиб ушбу сохта каналга аъзо бўлганларга “сизга пул ютуғи чиқди, пластик карта рақамингизни расмга тушириб ташлаб юборинг, кейин сизга
4 рақамли махфий код боради, айтиб юборсангиз пул ҳисоб картангизга ўтказилади” деб алдов йўли билан фуқароларни пластик карта рақам ва ушбу платсик картадан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махфий кодни қўлга киритиб, “UzPAY”, “Cklik” пул ўтказмалари хизмати иловалари орқали электрон хамён очиб, пластик картадаги пул маблағларини ўзини хисоб рақамига ўтказиш билан шуғулланиб беш нафар фуқарони 28.млн сўм маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги Қўшработ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фош этилиб айбдорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Огох бўлинг фуқаролар, ижтимоий тармоқларда фирибгарлар мавужд.    
                                                                                                                                                                                                                                                      

                                                                                                     Қўшработ туман ИИБ ҳузуридаги             

                                                                                                   Тергов бўлими катта терговчиси майор                   

                                                                                                   У.У.Исакулов

2015-2021 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM