Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш ишлари давом этмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъбирлари билан айтганда, «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойил давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Бунга яққол мисол қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 март кунидаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида келтирилган талабларни кўрсатиш мумкин.

Фармонга кўра, 2021 йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Яъни, эндиликда Сиз хорижга чиқиш паспорти ёки идентификация
ID-карталарини расмийлаштириш учун доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойингиздан эмас, балки ўзингизга қулай бўлган ҳудудий органларга мурожаат этишингиз мумкинлиги белгилаб ўтилган.

 

Қўшработ туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати.  

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM