ОТА АЛИМЕНТ УЧУН 100 МЛН. СЎМ ТЎЛАДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманларо судининг қарори билан фуқаро Ш.А.дан ундирувчи Г.С.нинг бир нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Қўшработ туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро Ш.А. алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Ҳозирда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда Бюронинг шаҳар бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, қарздор Ш.А. билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб, вояга етгунга қадар бўлган қарзи 100 млн. 843 минг сўм пулни тўлаб берди.

Наврўзбек СУЮНОВ,

Мажбурий ижро бюроси

Қўшработ туман бўлими

давлат ижрочиси.

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM