ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ

Вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси бошлиғи У.Ахроров ҳамда туман ҳокими Ҳ.Оқбўтаев раҳбарлигида туманда Фуқаро муҳофазаси бўйича штаб ўқув машқлари ўтказилди. Дастлаб, ҳокимликнинг мажлислар залида Қўмондонлик штаби ўқув машғулотлари ғоясини етказиш ҳамда бошқарув органлари, ФВДТ бошлиқларининг таклиф ва мулоҳазалари асосида туман ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Шундан сўнг туман йиғма меҳанизациялашган отрядининг саф кўриги ҳамда мавзуга оид суҳбатлар ташкил этилди. 

Ушбу суҳбатлар давомида юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шаҳар ҳудудий тизими хизматлари куч ва воситаларини, барча тоифадаги аҳолини юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш, авария-қутқарув, қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш бўйича касбий кўникмалар ҳосил қилинди. Ўқув машғулотлари давомида биринчи тиббий ёрдам отрядини ёйиш ва кўп сонли жабрланганларни қабул қилиш бўйича амалий ҳаракатлар, ёнғин билан боғлиқ фавқулотда вазиятларни бартараф этиш, туман ҳудудидаги маҳаллаларни ободонлаштириш каби маҳсус-тактик тактик ўқув машқлари олиб борилди.

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM