Туман ҳудудида 2021 йил давомида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Давлат дастурлари асосида амалга оширилган ишлар билан танишиш

Туман ҳудудида 2021 йил давомида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Давлат дастурлари асосида амалга оширилган ишлар билан танишиш

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-талбирлар тўғрисида”ги Q-5048-son, Самарқанд вилояти ҳокимининг 2021 йил 5 апрелдаги 62-сонли, Қўшработ тумани ҳокимининг 2021 йил 6 апрелдаги 1110-сонли қарорлири ижросини таъминлаш мақсадида туманда олиб борилган ишлар.

         “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида жорий йилда тумандаги Қўшработ ва Жонбулоқ маҳаллаларида ишлар амалга оширилиши режалаштирилган,

Жумладан: Қўшработ маҳалласида ички йўллар ҳолатини яхшилаш мақсадида Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1978.6 млн.сўмга
3.97 км асфальт қопламаси ётқизиш режалаштирилган бўлиб, шундан 3.97 км асфальт ётқизилиб, ишлари 100% бажарилди.

вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 2169.5 млн.сўмга
18.4 км тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизилиб таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, шундан туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 16 км, туман хокимлиги томонидан ҳашар йўли билан 2.5 км қум-шағал ётқизилди. Ишлар 100.5 % га бажарилган.

Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан
150 млн.сўмга 1.5 км пиёдалар йўлаги барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, 1.65 км йўлак ишлари олиб борилди. 110 % га иш бажарилди.

Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 250 млн.сўмга
25 дона тунги ёритиш устунлари ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 27 дона ўрнатилди. Ишлар 112 % га бажарилган

- Маҳалла аҳолисига сифатли санитар тозалаш хизматлари кўрсатиш мақсадида “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали томонидан умумий қиймати
28.4 млн сўмлик 12 дона чиқинди қутилари ўрнатилиши режалаштирилган. Нодовлат нотижорат ташкилотлари томонидан 3 млн.сўмга 4 дона чиқинди хоналари қурилиши, 6.8 млн.сўмга 4 дона чиқинди қутилари ўрнатиш,
 21,6 млн.сўмга 4 та янги типдаги модуллар ўрнатилиши, хомийлар томонидан кичик кўринишдаги 12 дона ўрналар ўрнатилиши белгиланган бўлиб, шундан 4 дона янги типдаги модуллар ва 4 дона чиқинди қутилари ўрнатилиб, 4 дона чиқинди хоналари қурилди. Ишлар 100 % га бажарилган

- Электр энергияси сифатини яхшилаш бўйича, жорий йилда дастур асосида жами 60 млн.сўмга 40 дона таянч устунлари ўрнатилиши,
78 млн.сўмга 1.5 км узунликдаги масофада тармоқлар тортилиши ва таъмирланиши ҳамда 70 млн.сўм маблағ ҳисобига 1 дона янги транформатор ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 1 дона янги транформатор ва 68 дона таянч устунлари ўрнатилиб, 2.6 км тармоқ тортилди.
Ишлар 141% га бажарилган

- "Ўзтрансгаз" маблағлари ҳисобидан 14.12 млн.сўмга 50 та хонадонга 50 дона султирилган газ балонлари етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, 50 дона маиший газ баллонлари билан таъминланиб, иш 100% га бажарилди.

         - Маҳалладаги якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан 150 та уйлар таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, шундар 150 та уйлар таъмирланди. Ишлар 100% га бажарилган

- Таълим сифатини ошириш мақсадида Қўшработ маҳалласидаги
89-сонли умумтаълим мактабини (1055.9 млн.сўм) мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, “Сўғончи Шахруз агрофирмаМЧЖ томонидан фойдаланишга топширилди.

- Соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш мақсадида Қўшработ ҚВП (1122.7 млн.сўм). Ҳозирги кунда объектда 1066.5 млн.сўмлик, яъни 98 % ишлар олиб борилган, объектда ишчилар сони 8 та “Абдусамад строй инвестМЧЖ томонидан, Ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

- Маҳаллада бозор инфратузилма объектларини барпо этиш ва таъмирлаш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан: Устахонаси, хаммом, автомабилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, гўзаллик салони ҳамда савдо дўконлари ташаббускорлар тадбиркорлар томонидан амалга оширилмоқда.

Жонбулоқ маҳалласида ички йўллар ҳолатини яхшилаш мақсадида Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1868.9 млн.сўмга 3.75 км, режалаштирилган бўлиб, амалда 3.75 км асфальт ётқизиш ишлари 100% га бажарилган.

Вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 1910.14 млн.сўмга 16.2 км тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизилиб таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, амалда ҳашар йўли билан 12.0 км қум-шағал аралашмаси ётқизиб таъмирланди. Амалда 74 % иш бажарилган.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 150 млн.сўмга 1.0 км пиёдалар йўлаги барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 1.0 км пиёдалар йўлаги бажарилди. Ишлар 100% га бажарилди.

Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 150 млн.сўмга
15 дона тунги ёритиш устунлари ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 15 дона ўрнатилиб, қурилиш ишларпи 100% бажарилди.

- Маҳалла аҳолисига сифатли санитар тозалаш хизматлари кўрсатиш мақсадида “Тоза Худуд” ДУК туман филиали томонидан 8 дона чиқинди хоналар ўрнатилиши режалаштирилган, шундан нодовлат нотижорат ташкилотлари томонидан 1 млн.сўмга 2 дона чиқинди хоналари қурилиши, Чиқинди хоналарини ўрнатиш 6.8 млн.сўмга 4 дона, 10.5 млн.сўмга 2 та янги типдаги модуллар ўрнатилиши, ҳомийлар томонидан кичик кўринишдаги
5 дона ўрналар ўрнатилиши белгиланган бўлиб, шундан 2 дона чиқиндихона қурилиб,4 дона янги типдаги модуллар ўрнатилиб, 2 та янги типдаги модуллар ўрнатилди. ишлар 100%га олиб борилди.

- Электр энергияси сифатини яхшилаш бўйича, жорий йилда дастур асосида жами 85.5 млн.сўмга 57 дона таянч устунлари ўрнатилиши,
135.2 млн.сўмга 2.5 км тармоқларини тортиш ва таъмирланиши ва
70 млн.сўм маблағ ҳисобига 1 дона янги транформатор ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 1 дона янги транформатор ва 57 дона таянч устунлари ўрнатилиб, 2.5 км тармоқ тортилди. Ишлар 100 % га бажарилган

- "Ўзтрансгаз" маблағлари ҳисобидан 16.38 млн.сўмга 58 та хонадонга 58 дона султирилган газ балонлари етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 58 та маишин газ баллон тарқатилиб, 100% ишлар олиб борилган.

- Маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 958 млн.сўмга 1 дона сув иншооти қурилиши ҳамда 4 км янгидан тармоқ тортилиши режалаштирилган бўлиб, тармоқ ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар 95% га бажарилган

- Маҳалладаги якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан, 120 та уйлар таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, 120 та уйлар таъмирланди. Ишлар 100 % га бажарилган.

- Ёшларини спортга кенг жалб этиш мақсадида Жонбулоқ маҳалласидаги 21-сонли умумтаълим мактабини (1148.8 млн.сўм). Ҳозирги кунда объектда 1091.36 млн.сўмлик, яъни 95 %, қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, объектда ишчилар сони 13 та. “Оқчобсой сув омбори” ХК томонидан объектда ғишт териш ишлари 100 % якунланди.ферма мантаж ишлари тугатилиб, ички ва ташки сувоқ ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Жонбулоқ ҚВП (716 млн.сўм). Ҳозирги кунда объектда
680.2 млн.сўмлик, яъни 98 %, иш бажарилган, объектда ишчилар сони
6 та. “Қўрғонча қурилиш бунёдкорМЧЖ томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

- Жонбулоқ маҳалласи маъмурий биносини (347.3 млн.сўмга). Ҳозирги кунда объектда 329.9 млн.сўмлик 98 % иш бажарилган, “Оқчобсой сув омбори” ХК томонидан объектда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

- Махаллада алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш борасида "Узтелеком" АЖ ва бошқа томонидан мобил алоқа тизими ўрнатиб берилди. 

Қўшработ маҳалласида туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонси томонида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди жами: 3.97 км

Қўшработ маҳалласида туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонси томонида тош йўл ётқизиш ишлари олиб борилди                                 жами: 16 км

2015-2022 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM