Ҳарбий соҳага қизиқувчи ёшларни замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида очиқ мулоқот

Ҳарбий соҳага қизиқувчи ёшларни замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепцияси – мамлакатда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойил ва устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган бир шароитда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ долзарб вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларининг бу борадаги роли ва аҳамиятини, ўзаро ҳамкорлигини миллий ва халқаро ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб беради.

Ўсиб келаётган  ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг самарадорлигини ошириш, уларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар, фуқаролик позицияси, Ватанни севиш ва уни кўз қорачиғидек асрашга қаратилган билим ва кўникмаларни ошириш учун Заркент шаҳарчасидаги  99850-ҳарбий қисмда туман мудофа ишлари бўлими ва бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан қатор тадбирлар ва учрашувлар ўтказилди. Шунингдек 99850-ҳарбий қисм томонидан  26-умумий ўрта таълим мактабидаги 2 та синфхонани ҳарбий синфхона сифатида тўлиқ таъмирлаб беришди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, Ватанга фидойилик ва содиқлик билан хизмат қилишга бўлган масъулиятини ошириш, миллий армия сафларини замонавий билим ва профессионал малакага, мустаҳкам ирода, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшлар билан тўлдириб бориш ҳамда ёшларни ҳарбий соҳага қизиқишларини ошириш мақсадида 2021 йилда 99850-ҳарбий қисмга тегишли Қоратош МФЙ ҳудудида барпо этилган ҳарбий дала палигонига ёшларни сайёҳати уюштирилди. У ерда ёшларимиз  99850-ҳарбий қисм ҳарбийларининг ўқув дала машғулотларини томоша қилиб, ўқ отар ва  бошқа ҳарбий қуроллардан фойдаланиш сирларини ўргандилар.

Шунингдек ҳар йили туман мудофа ишлари бўлими, туман “Ватанпарвар” ташкилоти, туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда  тумандаги умумтаълим мактабларида “Шунқорлар” ва бошқа ҳарбий спорт ўйинлари ўтказиб келмоқдалар. Ўтказилаётган тадбирларга туманимиз туғилиб бугунги кунда Республикамиз қуролли кучларида хизмат қилаётган ҳарбийлар ҳам таклиф этилиб уларнинг ёшлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда. Бундай учрашувлар ёшларимизнинг ҳарбий соҳани эгаллашга бўлган қизиқишларини ортирмоқдалар.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM