Қўшработ тумани ҳокими Окбутаев Химмат Кучкаровичнинг ҳудудларда янги экология маданиятини жорий этиш, маҳаллаларнинг тозалиги ва ободлигини таъминлаш, гулзорлар ва яшил ҳудудларни кўпайтириш борасидаги ишларни тушунтириш мақсадида халққа мурожаати

Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар, азиз Қўшработликлар!

Бачамизнинг хабаримиз бор 2021 йилнинг 2 ноябрь куни Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида 2021-2022 йиллар давомида манзарали ва мевали кўчатлар экиш, янги боғлар барпо қилиш яъни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган кенгайтирилган видеоселектор бўлиб ўтди

Маскур селекторда давлатимиз Раҳбари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режасини маълум қилиб, ўтган йининг 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддат дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” деб эълон қилди ва бу бўйича аниқ вазифа ва топшириқларни белгилаб бердилар.

Албатта, Давлатимиз Раҳбари томонидан бу борадаги ишларнинг кескин танқид қилиниши, кўчат экиш ва шу орқали яшил майдонлар кўламини ошириш масаласининг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши бежис эмас.

Юртбошимиз мамлакатимизда ўтган 30 йил давомида кўчат экиш, уни парваришлаш, суғориш тизимини тўлақонли яратилганда эккан кўчатларимизни 10% кўкарган тақдирда ҳам Ўзбекистон яшил маконга айланиши мумкинлигини таъкидлаб, атроф муҳитни ифлосланиши, ноқулай ов-ҳаволарни йилдан-йилга ёмонлашиши, ҳатто қушларнинг ҳам йўқолиши фожеа ҳисобланиб, инсониятнинг соғлиғига катта хавф пайдо бўлаётганлиги ҳақида тўхталиб барчамизнинг олдимизга бу соҳада тегишли топшириқни бердилар..

Бундан ташқари ушбу масалага олдинлари етарли даражада эътибор қаратилмаганлиги, ҳудудларда инфраструктура яратиш лойиҳаларида, массивлар ташкил қилишда, йўл қурилиши ишларида кўчат экиш ва атрофни кўкаламзорлаштириш деярли инобатга олинмаганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек энди бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, виждон билан ёндашиш тўғрисида тегишли вазирлик ва давлат органларига топшириқлар бердилар.

Ҳурматли Қўшработликлар!

Азиз дўстлар Юртбошимизнинг топшириқларидан келиб чиққан ҳолда манзарали ва мевали кўчатлар экиш, бу жараёнда юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича ўтган йили ноябр ойида туман ҳокимлигида, менинг раҳбарлигимда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш штаби тузилиб ушбу штаб юртбошимизнинг жорий йили иккинчи январ кунидан берган топшириқларидан келиб чиққан холда фаолиятизни бошладик

Тумандаги 4та сектор ва тегишли корхона, ташкилотлар рахбарлари билан ҳамкорликда манзалари ва мевали кўчатларни барпо қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқдик.

Ўтган йилда амалга оширилган ишларимиз доирасида туманда топшириққа асосан 263 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва буталари экилиши режалаштирилган эди, ноябрь-декабрь ойларида, яъни “долзарб 40 кунлик” давомида 315 минг дона ҳар хил турдаги кўчатлар экилиб режа 110 фоизга бажарилган бўлсада ҳали аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришимиз лозим, айрим ташкилот раҳбарларини масъулиятини ошириш олдимизда вазйфа бўлиб турибди.

Шулардан келиб чиққан холда қуйидаги йўналишлар бўйича чора-тадбирлар белгиладик.

1-йўналиш: Ўтган йилги тажрибадан келиб чиққан холда кўчат экиш, манзарали ва мевали дарахтларни барпо қилиш, кўчатларнинг навларини саралаш, уларни қаердан олиш ва молия манбаларини ўз вақтида аниқлаш юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўйдик.

2-йўналиш: Ўтган йили бошлаган ишимизнинг мантиқий давоми сифатида туман ҳудудидан ўтувчи маҳаллий ва Республика аҳамиятидаги йўлларнинг атрофига Ғўжим, Қарағай, Тут ва бошқа манзарали дарахтларни экиш ва уни суғориш тизимини ташкил қилиш бўйича алоҳида ишчи-гуруҳ тузилди.

3-йўналиш: Тумандаги корхона ва ташкилотлар, шунингдек ижтимоий соҳа объектларининг бўш ер ҳудудларида мевали ва манзарали кўчатни ташкил этиш, бу жараёнда корхона, ташкилотлар ўз маблағлари ҳисобидан кўчат экиш, ижтимоий соҳа объектлари, мактаб, боғча, соғлиқни сақлаш тизимида эса маҳаллий бюджет ҳисобидан кўчатларни экиш йўлга қўйилди.

4-йўналиш: Бу фермер хўжаликлари ер майдонларида боғ-ток барпо қилишни йўлга қўйдик. Ҳозирга қадар 500 гектар ерга 520 минг дона ток кўчатлари экилиб, дала атрофига ва алоҳида майдонларга тут плантацияларини ташкил қилиш ўзимизга вазифа қилиб қўйдик.

5-йўналиш: Туманда 21 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари ва 7 мингдан ошиқ деҳқон хўжаликлари мавжуд бўлиб, ўтган 4 йил ичида боғ-ток экиш, сабзавот ва полиз маҳсулотларини экиб этиштириш бўйича катта тажриба орттирдик.

Бунинг учун Сизларга ўз миннатордорчилигимни билдирмоқчиман. Қачонгача осмонга қараб ўтирамиз. Ердан даромад топишни ўргандингиз.

Шундан келиб чиққан ҳолда бу ишларимизни мантиқий давоми сифатида янги ток майдонларини барпо қилиш, томорқалар ва деҳқон хўжаликлари атрофида аччиқ гилос (олболи) экишни ҳам олдимизда устувор вазифа бўлиб турибди.

Ҳурматли фуқаролар дунё миқёсида таҳлил қиладиган бўлсак, статистик ҳисоб-китобларга кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 12 миллион гектар, 1 дақиқада эса 23 гектар ер чўлланади. Чўлланган сувли ҳудудларнинг 87 фоизи охирги 300 йил ичида шундай ҳолга келган. Яна ҳам яқин тарихга қарайдиган бўлсак, чўлланишнинг 54 фоизи охирги 100 йилга тўғри келган.

Дунёдаги ривожланган давлатлардан бири бўлмиш Хитойда яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича қилинаётган ишларга эътибор қаратсак, “Хитойнинг Буюк яшил девори” лойиҳаси бошланган ва бу лойиҳа Гоби саҳроси ҳудудига дарахт ўтказиб, у ерни 2050 йилгача тўлиқ ўрмонга айлантиришдан иборат.

Йиғилишда юртбошимиз томонидан халқимизнинг миллий қадриятлари ёдга олинди. Дарҳақиқат, ота-боболаримиз оилада фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экишган. Дарахт эккан одамга унинг савоби тегиб туради, дейилган. “Бирни кессанг, ўнни эк” деган доно мақол ҳам бежиз айтилмаган.

2022-йилда Президентимиз содир бўлаётган экологик ўзгаришларни ҳисобга олиб бир ой ёки қирқ кунлик эмас балки яшил йиллик умуммиллий тадбир эълон қилганликлари бекорга бўлмаяпти назаримда масалан ўтган йили қумли шамол, тупроқ бўрони ва лойли ёмғирларни, ёз ойларида кунларнинг ҳаддан зиёд исиб кетиши ҳолатларини анча йиддан буён кузатиб келаямиз.Ўтмишда халқимиз орасида 1 туп дарахтни йиқитсанг ўрнига 10 туп кўчат эк деб бежизга айтилмаган ҳозирда жуда кўп юртдошларимиз томонидан бу иборага амал қилиш жуда кам кузатилаяпти назаримда.

Йиғилишда сўнгида жорий йил 1-мартдан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинган бўлсада, ҳеч биримиз унутмаслигимиз керакки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмас! Ундан кўзланган мақсад ҳисобот учун дарахт экиш, рақамларнинг ортидан қувиш эмас. Экологик муҳит тобора ўзгариб бораётган бир даврда масалага ниҳоятда жиддий эътибор қаратишимиз, уни чинакамига умуммиллий ҳаракатга айлантиришимиз лозим. Бунинг учун албатта биз туманизн энг захматкаш халқига суянамиз. Сабаби, мазкур ҳаракатларимиз кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмаса, ҳар бир кўча, ҳар бир хонадонга кириб бормас эканмиз, кўзланган мақсадимизга эриша олмаймиз.

Ҳурматли Қўшработликлар!

Шу фурсатдан фойдаланиб, мен туманимиз аҳолисига ҳам мурожаат қилмоқчиман:

Бугун амалга оширилаётган барча саъйи-ҳаракатларимиз сиз-у бизнинг фарзандларимиз яшайдиган шу она замин мусаффолиги учун хизмат қилади.

Доно халқимизда “Яхшидан боғ қолар”, деган ҳикмат бор. Шундай экан, ушбу эзгу ташаббусни барчангиз томонингиздан ҳамжиҳатлик билан қўллаб-қувватланишини сўраб қоламан. Келинг, ҳар биримиз аввало ўз хонадонимиз ободлигига ҳисса қўшайлик. Авлотларимизга туманимизда биздан обод манзиллар қолсин.

Ҳар биримиз уйимиз ташқарисига камида 10 та, ичкарисига 5 тадан дарахт эксак, ҳам яшаш манзилимиз обод бўлади, маҳалламиз яшиллиги янада ортади, шунингдек, бунинг роҳатини ўзимиз, келгусида фарзандларимиз, невараларимиз кўради.

Юртимиз бўйлаб жорий йил 1-мартдан бошланадиган “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирида фаол иштирок этайлик! Жонажон ватанимиз, она заминимиз яшиллигига ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Эътиборларингиз учун катта рахмат!

 

 

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM