Туманда қонун устуворлигини таъминлаш борасида 2021-йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2022-йилги режалар тўғрисида матбуот анжумани

Қўшработ туман адлия бўлимининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича
МАЪЛУМОТ

        

2021 йил давомида туман адлия бўлимига жисмоний ва юридик шахслардан жами 277 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 178 таси қаноатлантирилган, 81 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 18 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

2021 йил давомида туман маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 4 та норматив тусга эга қарорлари лойиҳалари, шундан халқ депутатлари туман Кенгашининг 1 та ва туман ҳокимининг 3 та қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган ва ушбу лойиҳаларбошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулосалар берилган.

2021 йилда бўлим томонидан туман даражасидаги 36 та давлат органлари ва ташкилотларида 53 та ўрганиш ва мониторинглар ўтказилди, ўрганиш ва мониторингларда аниқланган қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан туман тегишли давлат органлари ва ташкилотларига 61 та тақдимномалар киритилди, 31 нафар шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритилди, 33 нафар шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди, судларга 105 та даъво ариза ва аризалар  киритилди ва ушбу аризалар судлар томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.

Шунингдек, 40 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди, 24 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижасига кўра, қонунчиликни такомиллаштиришга доир жами 45 та таклифлар ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда юқори турувчи органга тақдим этилди.

Ўтган бир йил давомида туман тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда 747 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган бўлиб, шундан 285 таси оммавий ахборот воситалари, яъни телевидение, радио, газета ва журнал, веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситалари орқали, 461 таси оғзаки ҳуқуқий тарғибот ва бундан 402 таси уйма-уй юриш орқали амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот, 1 таси ёзма ҳуқуқий тарғибот ҳисобланади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM