Қўшработ туманида жойлашган қабристонларнинг бугунги кундаги аҳволи, ободонлаштириш ишларининг амалга оширилганлиги юзасидан очиқ мулоқот

Қўшработ туманида 45 та маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган 98 та қабристон туман ободонлаштириш бошқармаси балансига олинган бўлиб, ушбу қабристонлар худудида амалга оширилган ишлар.

Қийқим МФЙда жойлашган Қийқим қабристонида хашар уюштирилиб, қабристондаги хас-хашаклар тозаланиб олиб чиқиб ташланди. Бази бир ўрни бузилган ёдгорликлар тўғирланиб тартибга келтирилди. Қабристон худудини ўраб турган сим тўсиқлар қайта тортиб чиқилиб, таъмирланди 500 метр шлакаблок билан айлантирилган девори охак қурилиш махсулоти билан рангланди. 150 туп қайроғоч дарахт кўчати экилди.

Хонназар МФЙ худудида жойлашган Хонназар қабристонида хашар уюштирилиб, қабристон худуди кенгайтирилиб, таъмирталаб эски биноси бузилиб техникалар ёрдамида олиб чиқиб ташланиб 25 метрлик янги бино қурилиб фойдаланишга топширилди. Қабристон худудини ўраб турган девор ва темир тўсиқлар охакланиб рангланди. Хонназар қабристони худудини ободонлаштириш мақсадида 100 туп арча кўчати ва 100 туп тут дарахт кўчати экилди.

Булоқбоши МФЙ худудида жойлашган Бўбак-ота қабристонида ҳашар уюштирилиб қабристоннинг кириш қисмидаги барча манзарали дарахтларга шакл берилиб оқланди. Қабристон ички худуди хас-хашакдан тозаланиб қабристонга кириш жойидан хужра. тахоратхона, айвон, хожатхона ҳамда манзарали дарахт кўчатларини суғориш учун артезан қудуғи қазилди. Бўбак ота қабристонига бориш йўли асфалт қопламаси тўшалиб асфалт йўл қилиб берилди.

Майинтепа МФЙ худудида жойлашган Майинтепа қабристонида хашар уюштирилиб, қабристонга кириш йўлаклари қайта таъмирланиб тартибга олинди, хас-хашаклардан тозаланди.

Жўш ота МФЙ худудида жойлашган Жўш ота қабристонида кириш қисмидан бошлаб хас-хашсаклардан тозаланди, 160 метрлик шлакаблок билан янги девор қурилиб, эски девор қолдиқлари олиб чиқиб ташланди. Экилган манзарали ва арча кўчатларига шакл берилиб охакланди. Жўш ота қабристонига автомашиналарини қўйиш учун авто тураргохга қум-шағал аралашмаси ётқизибтаъмирланди.

Оқмачит МФЙ Оқмачит қабристонида хашар ўтказилиб қабристондаги мавжуд ички йўлаклар таъмирланиб қайта тартибга келтирилди. Манзарали
120 (бир юз йигирма) туп дарахт кўчатлари ва хар-ҳил турдаги гул кўчатлари экилди. Олдиндан экилган барча дарахтларга шакл берилиб парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.

Дўстлик МФЙ худудида жойлашган Қўшяғоч, Боқичағотой, Юқори боқи, Пастки боқи қабристонларида хашар уюштирилиб қабристонлар атрофи ва ички қисмлари тўлиқ хас-хашакдан тозаланди. Мавжуд бинолари таъмирланиб оқланди. Худудий чегара сим тўсиқлари қайта тортилиб таъмирланди. Қўшағоч қабристонидани асосий кириш дарвозаси қайтадан қурилиб, шлакаблок ёрдамида девор қилиб айлантирилди.

Пангат МФЙ худудида жойлашган Шова, Шағолсой, Қизил олма, Ўртасой, Пангат ҳамда Тутак қабристонларида хашарлар ўтказилиб, қабристонга кириш йўлаклари тартибга келтирилди ва қабристон номи ёзилган пешлавхалар кириш дарвозаси ёнига ўрнатилди. Пангат қабристонида ёдгорликлар атрофи тозаланди, кириш кўчаларига қум-шағал аралашмаси тўкилиб текисланиб чиқилди. Пангат қабристони хужраси қайтадан таъмирланди. Экилган барча манзарали дарахтлар охакланиб суғориш ва парваришлаш ишлари олиб борилмоқда. Пангат қабристонини ободонлаштириш мақсадида 400 туп арча ва қайроғоч дарат кўчатлари экилди. Суғориш учун Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 200 метр шланг ва сув чиқариш насоси олиб берилди.

Қўвунчи, Қоратош, Қўшработ, Навкат МФЙ худудида жойлашган Қовунчи, Эжигент, Қоратош, Муллоолим, Тепали, Навкат, Янгиқишлоқ қабристонларида хашарлар ўтказиб, худудий чегара сим тўсиқлари қайта таъмирланди, қабристонлар худуди хас-хашакдан тозаланиб бино иншоатлари охакланди. Навкат қабристони чегара деворини ўраш учун
120 метр пойдевор қуйилди ва 2500 дона шлакаблок берилиб девори айлантирилди. Қўшработ МФЙ Қўшработ қабристонига60 метр пойдевор қуйилиб 1600 дона шлакаблок терилиб 410 метр чегара девори қайта таъмирланиб шкатурка ва затирка ишлари қилинди ҳамда 238 туп арча кўчати ва 120 туп манзарали дарахт кўчати экилди.

Минишкор МФЙ худудидаги Обой, Чашмирзак, Минишкор, Канда, Тажановул халқ қабристонларида хам хашар ўтказилиб тозалаш ва ободонлаштириш, мавжуд манзарали ва гул кўчатларини суғориш ҳамда парвариш қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жонбулоқ, Оқчобсой, Ўртасой, Қўштамғоли, Тоз МФЙ худудидаги барча қабристонларда ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Боғожот қабристони худудини айлантириш учун 116 метр пойдевор қуйилиб 2200 дона шлакаблок терилиб девор қисми битказилди.

Қўшработ туман ободонлаштириш бошқармаси балансида бўлган барча қабристон қоровулларида дафн этганларни қайт этиш китоби, ёдгорликларни ўрнатишни рўйхатга олиш китоби, хайр-эхсонларни рўйхатга олиш китоблари мавжуд.

-қабристонларни сақлаш, қабр усти ёдгорликларни ўрнатиш, экалогик санитария қоидалари ҳамда меъорлар ва қоидаларга мувофиқ холда амалга оширилиб борилмоқда,

-қабристонларни ободонлаштиришга бевосита масул бўлган туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари кўмагида йил бўйи ҳашар ўтказиш чоралари кўрилган,

-қабристонга асосий кириш жойида маъмурий ва бошқа бинолар, йўллар, қўшимча биноларнинг схематик харитаси тарихи ўрнатилган,

-қабристон манзиллари ва алоқа боғлаш телефонлари ободонлаштириш бошқармасида мавжуд,

-қабристонларда умумий фойдаланиш жойларини тоза сақлаш, маиший чиқиндиларнинг қабристон худудидан олиб чиқилиши таъминланган,

-қабристонда зарурий даражадаги тартибни таъминлаш бўйича шу жумладан умумхалқ хашари, хотиралаш кунлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари билан яқиндан хамкорликда ташкил этилган бўлиб хашарлар ўтказилмоқда.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM