Қўшработ туман ҳокими Окбутаев Химмат Кучкорович иштирокида Яшил йиллик дастури доирасида ҳудудда амалга оширилган ишлар ҳақида матбуот анжумани ўтказилди

Қўшработда "Яшил йиллик" умуммиллий лойиҳаси доирасида қаламчалар экиш ишлари 108 фоизга бажарилди

 

Бугун экилган бир дона ниҳол кун келиб, катта дарахтга айлангач, унинг сояси-ю мевасидан катта-ю кичик бирдек баҳраманд бўлади, олаётган нафасимиз мусаффолиги таъминланади. Қолаверса, она-табиат гўзаллиги-ю инсонлар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Шу боисдан юртимизда ҳудудларни кўкаламзорлаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

   Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 феврал куни видиоселлектор орқали бўлиб ўтган йиғилишларида берилган топшириқларига кўра жойларда қаламчалар экиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бугун Қўшработ туман ҳокимлигида туман ҳокими Химмат Окбутаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида "Яшил йиллик" умуммиллий лойиҳаси доирасида бажарилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

   Туманда 2022 йилнинг баҳор мавсуми мавжуд 45 та маҳаллада режалаштирилган 135 минг дона қаламчалар 145300 донага етказилиб 108 фоизга бажарилди.

   Экилган қаламчаларни парвариш қилиш ҳар бир маҳалла фаоллари, жойлашган барча турдаги ташкилотлар зиммасига юклатилди.

   Масалан, маҳаллада экилган қаламчалар маҳалла балансига бириктирилиб, экилган  кўчатлар бўйича тўлиқ маълумот шакллантирилади. Мазкур маълумотлар махсус дафтарга қайд этилиб, муҳрланади. Худди шу тартиб барча соҳалар кесимида жорий этилди. 

   Туман ҳокимлигида “яшил йиллик” умумиллий лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи штаб ташкил этилган бўлиб, соҳалардан олинган ахборотлар электрон тизимга киритиб борилмоқда.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM