Қўшработ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шамсиев Улуғбек Нажмиддинович иштирокида “Ҳудудда кундузги стационарларни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида” матбуот анжумани ўтказилди.

МАЪЛУМОТНОМА

Ассалому алайкум ҳурматли хамкасблар, ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашчилари. Сизларга Қўшработ туманида мухтарам Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан “Очиқ мулоқоти”дан кейинги қилинган ишлар, хусусан кундузги шифохоналар тўғрисида озгина маълумот бермоқчиман. Маълумот тариқасида айтишим керакки, мухтарам Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан “Очиқ мулоқоти” дан кейин             33-сонли Фармойиши қабул қилинди. Бу фармойиш бўйича Қўшработ туманидаги оилавий поликлиникалар Республикадаги барча оилавий поликлиникалар сингари кечки соат 20:00 гача ишлаш топшириғи берилди. 

Бу бўйича Қўшработ туманида нима ишлар қилинди. Ҳозирги кунда Қўшработ туманида 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 2 оилавий поликлиника ва 11 оилавий шифокорлик пунктлари фаолият юритади ва бу поликлиникаларида 60 та кундузги шифохона ўринлари мавжуд эди. “Очиқ мулоқоти” дан кейин Президентимизнинг 33-сонли Фармойишидан кейин яна 50 та кундузги шифохона ўринлари очилиб, ҳозирги кунда 110 та кундузги шифохона ўринларига етказилди ва асосий мақсад оилавий поликлиникалар ҳудудига тегишли бўлган маҳаллалардаги аҳолимизни фақат стационар шароитида эмас, балкм уйда даволаш жараёнларини, амбулаторияда даволаш жараёнларини  врачлар ва хамширалар назорати остида даволанишини йўлга қўйиш. Хаммангиз биласиз туманимизда 45 та махалла мавжуд бўлиб, ҳозир уйида осма укол олиб, инъекция олиб, ҳар хил хусусий ташкилотлардан, ёки бўлмаса хамшираларни чақириб уйида инъекция қилдириб даволаниб юрган фуқароларимиз жуда кўп.

Нимани айтмоқчиман, уйида даволаниш ўзига яраша жуда катта хавф туғдиради, ҳар битта дори ўзига яраша аллергик реакция бериши мумкин, анафилактик шокка тушиши мумкин. Шу нарсаларнинг олдини олиш учун мана Мухтарам Президентимиз томонидан берилган топшириқ асосида Қўшработ туманидаги 14 та поликлиникаларда юқорида айтиб ўтганимдек 110 та кундузги шифохона ўринлари ташкил қилиндики, бу стационар ўринлари халқимизга тиббий хизмат кўрсатади. Бу ерда доимий равишда врач, доимий равишда хамшира, ҳар битта стационар хонасида анафилактик шокка қарши дори воситалари резерви ташкил қилинган.

Бундан ташқари  “Очиқ мулоқот ” да берилган топшириқлардан асосий йўналишлардан биттаси, махаллабай ишлаш, уйма-уй ва хонадонма-хонадон кириб, ҳар бир фуқарони чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, тўлиқ тиббиёт билан қамраб олиш вазифаси юклатилган. Бу бўйича ҳозирги кунда махаллабай ишлаш тизими орқали аҳолини 4 та хавф гурухига бўлиб олганмиз. 1 ва 2 гурухдаги фуқароларимизга бизнинг тиббий ходимларимиз ва махалла ходимлари билан биргаликда соғлом турмуш тазини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларимиз ишлаб чиқилган.  3 ва 4 гурухдаги беморларимизни даволаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилганки, бу бўйича бизлар 3 гуруҳдаги беморларни хозир айтиб ўтганимдек кундузги стационарларда даволаниш йўлга қўйилди. 4 гуруҳдаги беморларимизни тиббиёт ходимларимиз уйига бориб, тиббий кўриклари ташқил қилиниб, зарур бўлган ҳолларда уларга стационар даволаниш чоралари кўрилади.

2022 йил давомида мақсадли тиббий скрининг натижасида аниқланган 3-4 хавф гуруҳига кирган беморларни соғломлаштириш мақсадида 25 та юқори технологик муолажалар ўтказилди. Жумладан: Республикамизда илк бор туман шароитида 2022 йилнинг 9 апрель куни туман марказий шиифохонасида 2 нафар беморда ( Мамадиёрова Юлдуз 2003 йил. Ташҳис: бўлмачалараро тўсиқ дефекти. Ўпка артерияси стенози. Уч табақали клапан етишмовчилиги, Даминов Сардор 2013 йил. Ташҳис: Қоринчалараро тўсиқ дефекти) сунъий қон айланиш аппарати (АИК) ёрдамида тўхтатилган юракда мураккаб юрак туғма нуқсонининг радикал коррекцияси амалга оширилди. Бундан ташқари туман шароитида 9 нафар беморларимизда кўзда микрохирургик операциялари ўтказилди.

Хаммамиз биламизки,  Қўшработ туманида 8 нафар бемор Сурункали буйрак етишмовчилиги касаллиги билан хар 2-3 кун ичида буйраги ишламаганлиги сабабли қонни гемодиализ аппаратида тозалаш амалиётлари бажарилади. Уларни оралиғида ушбу беморларга қонни кўпайтирувчи, иммунитетни оширувчи дори воситалари туман ва вилоят хокимлиги ёрдами билан ҳар ойда битта беморга қон ўрнини босувчи препаратлар бепул бериш бошланди.

Шуни илтимос қилиб халқимизга айтмоқчимизки, тиббиёт ходимлари сизлар учун тун-у-кун доимо хизматга тайёр. Агар маҳаллангизда оғир беморлар, эътиборга лойиқ беморлар бўлса, тиббиёт ходимлари бора олмаган бўлса, махалла оилавий шифокорига мурожаат қилиб, шу беморларни стационарда ёки кундузги стационарларида даволанишларини ташкил қилишни  таъкидламоқчиман.

Шунинг учун халқимиздан, фуқароларимиздан илтимос қилмоқчиманки,  хусусий ташкилотлардан, ёки бўлмаса хеч қаерда ишламайдиган хамширалардан чақириб уйида катта хавф билан инъекцияларни мушак орасига, томир ичига қиладиганлардан эътиёт бўлиб, ҳудудингиздаги оилавий шифокорлик пунктларига мурожаат қилиб кечки соат 20:00 гача барча тиббий муолажаларни олиб, ҳимояланган тиббиётдан фойдаланишингиз мумкин.

Доимо соғ ва саломат бўлинглар!

 

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM