Маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларда истиқомат қилиб, фаолият юритувчи аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида

ТУМАНДА ҲУДУДИДАГИ МАҲАЛЛАЛАРНИНГ “ЎСИШ НУҚТА”ЛАРИ ВА УЛАРДА АҲОЛИНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА ИХТИСОСЛАШУВИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ, УЛАРДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛИБ, ФАОЛИЯТ ЮРИТУВЧИ АҲОЛИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИНИ КУЧАЙТИРИШ БОРАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ҲАҚИДА

 

Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сонли Фармони ҳамда ПҚ-31-сонли Қарорига асосан ташкил этилган “ҳоким ёрдамчилари” лавозими маҳаллаларда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда жуда катта ёрдам бермоқда.

“Ҳоким ёрдамчилари” лавозимини жорий этилгандан кейин дастлаб ҳоким ёрдамчилари ўзига тегишли МФЙ даги мавжуд хонадонларни хатловдан ўтказишга киришди.

 

Хатлов натижасида туманда 27773  та хонадондан (100 фоиз) тўлиқ хатловдан ўтказилиб, онлайн-махалла платформасига маълумотлар киритилди.

Ўрганилган хонадонларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи бўйича 4 тоифага ажратиб олинди,

 жумладан,

1-тоифага  3 858 та (17,7 фоиз) (хонадонлар даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишни бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган хонадонлар);

2-тоифага 7 179 (33,0 фоиз) (доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор хонадонлар);

3-тоифага 1 430 та (6,6 фоиз) (ногиронлиги бор ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож хонадонлар);

4-тоифага 9 305 та (42,7 фоиз) (иқтисодий аҳволи яхши ўзига тўқ хонадонлар).

Хатлов орқали аҳоли кўникмалари, ихтисослашувлар аниқланиб, маҳаллаларнинг 8 таўсиш нўқталари” белгилаб олинди.

Ҳоким ёрдамчилари тавсияларига асосан 56 нафар давфтарларда турувчи фуқароларга картошка уруғи субсидия асосида берилди ҳамда 76 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилаяпти

- 107 та кичик бизнес субъектлари, 187  та ЯТТ ташкил этилди.

- 2156 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилинди.

- 587 нафар норасмий ишчилар фаолияти легаллаштирилди.

57 нафар янги ҳунармандлар ва 233 нафар шогирдлар тайёрланди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида415 нафар фуқарога 11.497 млрд.сўм кредит ажратилди.

“Заркент” маҳалласида Мардонова Лола, Багарова Дилдоралар имтиёзли кредит (60.0 млн.сўм)  асосида тикувчилик йўналиши учун тикув машинкалари олиб берилиб, фаолияти расмийлаштирилди ва 15 нафар ишсиз “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

“Булоқ” маҳалла ҳоким ёрдамчиси Садуллаев Шовқи тавсиясига асосан Пардаев Дилмуродга имтиёзли кредит (15.0 млн.сўм) асосида 300 дона хонаки товуқ олиб берилиб, 1 нафар ишсиз фуқаро бандлиги таъминланди.

18 та маҳаллаларда 4 та йўналишларда Лидер тадбиркорлар аниқланиб, 800 та ҳонадонлар боғланган. Йил якунигача тўлиқ 45 та маҳаллаларда тўлиқ Лидер тадбиркорларга 2500 та ҳонадонлар боғланади.

“Чорлоқ” МФЙда ҳоким ёрдамчиси Мирзақодиров Зафар томонидан лидер тадбиркор “Чорбулоқ кўп тармоқли” ф/х томонидан аҳоли хонадонларига 10 донадан наслли қўй зотлари етказиб берилди. Натижада 55 та хонадондаги 55 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.

“Дўстлик” МФЙда ҳоким ёрдамчиси Султонов Зафар томонидан лидер тадбиркор "Пичотсой томорқа хизмати” МЧЖ томонидан аҳоли хонадонларига 10 донадан насилли қўй зотлари етказиб берилди.

“Жўш ота ва Чиммос” МФЙларда ҳоким ёрдамчилари томонидан лидер тадбиркор "Жавоҳир Оғабек Иброхим” МЧЖ томонидан 20 та аҳоли хонадонларига 50 донадан хонаки товуқлар тарқатилди. Натижада 20 та хонадондаги 20 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.

Туманда деҳқон хўжаликларини ташкил қилиш учун 180 гектар режа берилган бўлиб, 317 та лотга (ўртача 50 сотихдан) бўлиниб, савдога чиқарилди. Шундан, 142 нафар ғолиблар аниқланди.

Жами ғолиб бўлганлар таркибида 3 та дафтарлардан 97 нафар (68.3 %) яъни Темир дафтардан 42 нафар (29.5 %), Аёллар дафтардан 16 нафар (11.2%) ва Ёшлар дафтардан 39 нафар (27.4 %);

Ушбу ва бошқа йўналишларда ҳар бир маҳаллада кооперациялар ташкил этиш орқали аҳолини томорқа ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича барча ҳоким ёрдамчиларига томонидан ишлар олиб борилмоқда.

“Маҳаллабай” ишлаш орқали йўналтириладиган маблағлар

Юқоридаги йўналишларда ишларни давом эттириш ва келгусидаги вазифаларни амалга ошириш учун “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали қуйидаги маблағлар йўналтирилиши белгилаб олинган.

- кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш, полиз, дуккакли, мойли экинлар ва картошка етиштириш учун 6,5 млрд. сўм;(ПҚ-20);

- аҳолининг ўз томорқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланишга 3,9 млрд.сўм; (ПҚ-54);

- оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида
48,9 млрд.сўм;(ПҚ-55);

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2,0 млрд.сўм;(ПҚ-31);

- Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,1 млрд.сўм;(ПҚ-31);

- "Саховат ва кўмак", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармаларидан жами 5,1 млрд.сўм (ПҚ-31)

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM