Ҳудудларда обод қишлоқ ва обод маҳалла дастурлари доирасида олиб борилаётган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги
“2022 — 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-172-сонли ҳамда шу мазмунда Самарқанд вилояти ҳокимининг 2022 йил 26 мартдаги 133-7-0-Q/22-сонли, Қўшработ тумани ҳокимининг 2022 йил 12 апрелдаги 78-7-97-Q/22-сонли   
қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг Қийқим маҳалласи Қийқим Қишлоғи ҳамда Дўстлик маҳалласи Қўшёғоч қишлоқлари дастур асосида қурилиш таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Қийқим МФЙ

Туманнинг “Қийқим” МФЙ Қийқим қишлоғида ички хўжалик йўлларини таъмирлаш учун Республика маблағлари ҳисобидан жами
4 196.4 млн.сўмга 9.0 км йўллар таъмирланади. Шундан асфальт қопламали йўллар 1.5 км, цементабетон йўллар 1.0 км, қум-шағал аралашмали йўллар
6.5 км.ни ташкил этади. Пиёдалар йўлакларини қуриш режада 1.5 км бўлиб амалда 1.0 км ишлар бажарилган. Чиқиндихоналар қуриш ва тамирлаш, янги типдаги модуллар режада 4 та бўлиб амалда 4 та бажарилган.

Шунингдек, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида маҳалла ҳудудида жойлашган мавжуд сув иноотини таъмирлаб, 8.0 км ичимлик сув тармоғини тортиш режалаштирилган.

Дўстлик МФЙ

Туманнинг “Дўстлик” МФЙ Қўшёғоч қишлоғида ички хўжалик йўлларини таъмирлаш учун Республика маблағлари ҳисобидан жами
3 860.4 млн.сўмга 7.0 км йўллар таъмирланади. Шундан асфальт қопламали йўллар 1.7 км, цементабетон йўллар 0.8 км, қум-шағал аралашмали йўллар
4.5 км.ни ташкил этади. Пиёдалар йўлакларини қуриш режада 1.5 км бўлиб амалда 0.5 км ишлар бажарилган. Чиқиндихоналар қуриш ва тамирлаш, янги типдаги модуллар режада 4 та бўлиб амалда 4 та бажарилган.

Шунингдек, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида республика бюджетидан маҳалла ҳудудида янгидан сув иншооти қурилиши ҳамда 7.0 км ичимлик сув тармоғини тортиш режалаштирилган.

Маҳалла ҳудудида жойлашган 3- сонли МТТ биноси махаллий бюджетидан мукаммал таъмирланиши режалаштирилган. Ҳозирда объектнинг лойиҳа ишлари олиб борилмоқда.

 

2015-2022 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM