Sessiya

Халқ депутатлари Қўшработ туман Кенгашининг Эллик учинчи сессияси

КУН ТАРТИБИ

1. Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича МФЙлардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш ҳамда ўрганиш натижалари ҳолати ҳақидаги ахбороти.

2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи И.Сайфиддиновнинг ижтимоий дафтарларнинг юритилиши тўғрисида ҳисоботи.

3. «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди Қўшработ туман бўлинмаси қошида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармасида 2022 йил бошидан шу бугунга қадар давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида Н.Болмоновнинг ҳисоботи.

4. Туман ФВБ бошлиғининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги тўғрисида ҳисоботи.

5. Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бошлиғининг
2022-йил 10 ойи давомида қилинган ишлари тўғрисида ҳисоботи.

6. Қўшработ туман спортни ривожлантириш бўлими томонидан 2022 йил 10 ой давомида амалга оширган ишлар юзасидан А.Мухаммадовнинг ҳисоботи тўғрисида.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октабрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли Қарорига мувофиқ, маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида.

8. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 25 июлдаги “Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Сайфиддиновнинг туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил II чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилаётган маблағлар ҳамда ижтимоий дафтарлардаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида”ги VI-45-72-7-97-К/22-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM