Янгиликлар

Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (573-сон, 21.09.2020 й).

Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ташкил этилди.

Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (575-сон, 21.09.2020 й).

Янги тартибдаги уй-жой қуришга ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизими жорий қилинади

“Янги тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (576-сон, 21.09.2020 й.) қабул қилинди.

“Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти лойиҳа офиси ташкил этилади

“Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (559-сон, 17.09.2020 й.) қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, Бўстонлиқ туманида “Белдирсой-Чимён-Нанай” ДУК халқаро умуммавсумий курортини (ХУК) қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.

Хорижий кинокомпанияларга республика ҳудудида амалга оширган харажатларининг бир қисми қайтарилади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш (“rebate”) тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (568-сон, 19.09.2020 й).

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM