Янгиликлар

Ёшлар кутубхонаси ташкил этилди

Жорий йилнинг 29 июнь куни 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва улардаги китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида туман маркази, Қўролос маҳалласида Ёшлар кутубхонаси ташкил этилди.  

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Жорий йилнинг 28 июнь куни “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.  Учрашув доирасида ёшларга туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди, турли мусобақа ва кўрик-танловлар ғолибларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар ташкил этилиши белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4363-сонли қарори қабул қилинди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат муассасаси шаклидаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар ташкил этилиши белгиланди.

2015-2019 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM